26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари халқаро “ЭКСПО-2017” ихтисослаштирилган кўргазмасининг очилиш маросимида қатнашди

“Астана ЭКСПО-2017” кўргазма мажмуасининг очилишида нутқ сўзлаган Нурсултан Назарбаев барчани кўргазманинг тақдимоти билан қутлади.

Элбоши 115 мамлакат ҳамда 22та халқаро ташкилот қатнашаётган ЭКСПО кўргазмасини Қозоғистон МДҲ ҳамда Шарқий Европа давлатлари орасида биринчи бўлиб ўтказаётганини қайд этди.

– Бизнинг аризамиз ва тавсия этган мавзумизни қабул қилганлари учун барча давлатларга миннатдорчилигимни билдираман. Оламшумул кўргазма – биргина давлатнинг амалга оширган иши эмас, бу – шу ерга ўз муваффақиятларини намойиш этишга келган халқаро ҳамжамиятнинг меҳнати. Астанадаги ЭКСПО халқаро кўргазмаси – дунё миқёсида элимизни танитиш ҳамда “Қозоғистон” миллий брендини илгарилатишнинг янги довони. Биз “Келажак энергияси” мавзуини тавсия этарканмиз, илмий ривожланишнинг қоқ марказида бўлишни истаймиз, – деди Нурсултан Назарбаев.

Давлат раҳбари бундан бир ярим аср муқаддам Лондонда ўтган дастлабки бутундунё кўргазмасидан сўнг одамзод жуда кучли технологик ўзгаришларни бошидан кечирганига тўхталиб, бугунги кунда самарали ҳамда хавфсиз энергия соҳасидаги янгиликлар қаршисида турганимизни таъкидлаб ўтди.  

Қозоғистон Президенти ЭКСПО-2017 кўргазмаси дунёвий тенденцияга ўзининг алоҳида улушини қўшишига ишонч билдирди.

– Замонамиз ақлли одамларининг иштироки режаланган тадбирлар имконият тараққиётининг янги йўналишларини белгилаб беради. Миллионлаб қозоғистонликлар ҳамда дунёнинг турли чеккаларидан келадиган юз минглаган меҳмонлар дунёвий илмий ҳамда муҳандислик заковатининг ажойиб ютуқлари билан танишади. ЭКСПО дастурида 6 мингга яқин турли тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган. Улар жаҳон давлатлари орасидаги ўзаро тушунишни ривожлантиришга, фан, бизнес ҳамда жамият ўртасидаги самарали ҳаракатларга, шунингдек, Қозоғистон маданияти билан танишишга кўмаклашади. Биз ушбу кўргазмага келиш ниятини билдирганларнинг ҳаммасини элимизнинг бошқа минтақаларини ҳам томоша қилишга, бетакрор табиати ҳамда тарихий меросимиз билан танишишга чақирамиз, – деди Нурсултан Назарбаев.

Давлат раҳбари “Астана ЭКСПО-2017” кўргазма мажмуасининг иншоотлари ва халқаро павильонлардан қандай фой­даланилиши ҳақида ҳам гапириб берди.

Кўргазмани томоша қилувчилар эъти­борига асосий иншоот – ер шари кўри­нишидаги “Нур Алем” сфераси биноси тавсия этилади. Унинг ҳар бир қавати энергиянинг маълум бир турига мўл­жалланган. Сферанинг ўзагида бизнинг Миллий павильон жойлашган. Унда қо­зо­ғистонлик олимларнинг энг илғор лойиҳалари намойиш этилади. 

Қозоғистон билан танишиш ҳамда “Сунъ­ий энергия” ҳудудлари бор. ЭКС­ПО кўргазмасига мамлакатлар ва хал­қаро ташкилотларнинг 130дан зиёд экс­­­­­­­­­позициялари олиб келинди. Ик­ки мав­зудан иборат павильонда энер­ге­ти­канинг эволюцияси, унинг XXI асрдаги муаммолари ҳамда ушбу соҳадаги тех­нологик ривожланиши кўрсатилади, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти кўргазманинг тадбиркорлик дастурига тўхталди. Унинг доирасида Астана иқтисодий форуми, Хориж сармоядорлари кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг саммити каби қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказиш режаланган.

Элбоши кўргазманинг халқаро ўза­ро ҳамкорликка кучли туртки бериб, эли­миз фанини ривожлантириш ҳамда иқ­тисодиётимизнинг янгиланишига таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.

Нурсултан Назарбаев ЭКСПО-2017 кўр­газмаси якунига етгач, унинг инфра­тузилмасидан кейин ҳам фойдаланилишини айтди.

– Бу ерда “Астана” халқаро молия маркази фаолият юритади. “Яшил” тех­нологиялар ва сармояларни ривож­лантириш бўйича халқаро марказ барпо этилади. IT – стартапларнинг халқаро технопарки очи­лади. Шундай қилиб, элимиз, минтақамиз ҳамда бутун жаҳон эзгулиги учун ЭКС­ПОдаги “инновациянинг томир уриши” давом этаверади, – деди Қозоғистон Президенти.

Нутқининг сўнггида Давлат раҳбари ЭКСПО-2017 кўргазмасини тайёрлаш жа­раёнларида иштирок этганларнинг бар­часига чинакам қўллаб-қувватлаганлари ҳамда кўргазма ғоясини амалга оширишда кўмаклашганлари учун ташаккур айтди.

– Бизнинг мартабали меҳмонларимиз – Астанадаги ЭКСПО-2017 кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этишга вақт топиб келган мамлакат ва ҳукуматлар раҳбарларига алоҳида миннатдорчилик билдираман, – деди Нурсултан Назарбаев.

 

 

Президентнинг матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди, 2017-06-13, 14:37 665
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.