26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистонда янги таълим дастури пайдо бўлади

Мамлакатдаги уч сменали мактаблар муаммосини ҳал этиш режалаштирилмоқда.

Таълим ва фан соҳасидаги янги давлат дастурини 2019 йилнинг охиригача тасдиқлаш кўзланмоқда.

– Жорий йил охиригача  янги давлат дастури тасдиқланади, унга кўра таълим ва фан соҳасини 2025 йилгача тараққий эттириш масалалари белгиланади.

Дастур асосида уч сменали мактаблар муаммоси ҳам ҳал этилади. Жами 500 мактаб қурилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, 100дан зиёд хусусий мактаб жон бошига молиялаштириш деб номланувчи янги тизим асосида очилади, – деб хабар берди Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ҚР Бош вазири А. Мамин.

– Бунда асосий эътибор кичик мактаблардаги таълим сифатини оширишга қаратилади, шунингдек, қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўртасидаги тафовутни камайтириш ғояси ҳам илгари сурилади, – деб таъкидлади Бош вазир. – Қолаверса, техник таълимнинг катта йўналиши учун, унинг иқтисодий эҳтиёжларини қондириш мақсадида коллежларни иш берувчиларнинг ишончли бошқарувига топшириш юмушлари бошланди.

– 390та коллежда WorldSkills халқаро андазалар ва модулли дастурлар жорий этила бошланади. Бундан ташқари, бозор талабларига мувофиқ амалдаги   коллежлар тармоғини ихчамлаштириш ва профилини яратиш ишлари олиб борилади. 2022 йилнинг охиригача ётоқхоналар билан таъминлаш учун 75 мингта ўрин ҳозирланади, жорий йилда эса 8 мингта ўрин фойдаланишга топширилади,– деди нотиқ.

Дарвоқе, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб, коллеж ўқувчилари, хусусан, техник ва касбий таълим (ТиПО) бўйича касб-ҳунарга ўргатилаётган талабаларнинг стипендияси 30 фоизга ортади, бу янгилик 122 минг талабага тааллуқли бўлади. Кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг фарзандлари олий ўқув юртларида ўқишлари учун давлат томонидан қўшимча 5 минг мақсадли таълим грантлари ажратилади.       

Akorda.kz, 2019-07-19, 18:25 66
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.