26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мажлис депутатлари эл орасида

Айна кунларда ҚР Парламенти Мажлиси депутатлари эл орасида юртни тараққий эттириш, халқ фаровонлигини юксалтириш борасида учрашувлар ўтказишмоқда. ҚР Парламенти Мажлиси депутати, “Nur Otan” партияси аъзоси Фахриддин Қоратоев Туркистон вилоятининг Тўлебий туманига хизмат сафари билан борди.

Сафар чоғида депутат “Меруерт” жиҳоз ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ерда жиҳоз ишлаб чиқариш ўтган йили ёзда йўлга қўйилган. Унда, асосан, оқ қайин ва қайрағочдан стол, стуллар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, бу ерда ой сайин 200та курси ишлаб чиқарилади. Корхонада 200 киши фаолият юритиб, уларнинг ўртача маоши 67 минг тенгени ташкил этади.

– Кун сайин буюртмалар сони ўсиб боряпти, корхонага қўшимча ишчи кучи керак бўляпти, бу эса янги иш ўринлари деганидир. “Меруерт”, Ленгер машинасозлик заводи ва бошқа тадбиркорлар туфайли туман олға қадам ташламоқда. Жорий йилда туманда тадбиркорликни тараққий эттириш доирасида катта ишлар қилинмоқда. Айни кунда давлат дастурлари доирасида бизнесни ривожлантириш учун ишбилармонларни қўллаб-қувватлаяпмиз, – деди Тўлебий тумани ҳокими Бауржан Ўмарбеков корхона жамоаси билан учрашув чоғида.

Ўз навбатида сўзга чиққан ҚР Парламент Мажлиси депутати Ф. Қоратоев шундай деди:

– ҚР Тўнғич Президенти Н. Назарбаевнинг таъкидлашича, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мамлакат тараққиётининг энг муҳим шартларидан бири саналади. Бу тармоқнинг ривожланиши мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш ва аҳоли ижтимоий аҳволининг яхшиланишига олиб келади. Президент Қ. Тўқаев миллий инвесторлар кенгашидаги чиқишида тадбиркорликни самарали қўллаб-қувватлаш масаласини кўтарди. Президент таъкидлашича, келажакда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қатор дастурлар ишлаб чиқилади, шу билан бирга йирик корхоналар барпо этилади. Ишонаманки, тўлебийликлар тадбиркорлик соҳасида шижоатли шуғулланишади. Барчамиз биргаликда туманни ободонлаштирамиз, – деб корхона жамоасига муваффақият тилади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-07-19, 18:34 535
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.