26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туғилган юрт'' лойиҳаси: вилоятимиз етакчилар сафида

Туркистон вилояти “Маънавий янгиланиш” дастурини амалга ошириш борасида мамлакатимизда пешқадам саналади. Бугунги кунда вилоятнинг барча узоқ-яқин қишлоқларида “Маънавий янгиланиш” дастурининг “Туғилган юрт” лойиҳаси асосида ижтимоий бинолар, спорт майдонлари ва бошқа аҳоли учун зарур иншоотлар барпо этилмоқда. Вилоятда апрель ойидан бошлаб ҳомийлар ҳисобидан 19та бино эл-юрт эзгулиги йўлида ишга туширилди.

Шу билан бир қаторда, 12та бино таъмирланиб, янги қиёфага эга бўлди. Масалан, Сўзоқ тумани, Жартитўбе қишлоғида болалар ўйингоҳи барпо этилса, Қизилкўлдаги Маданият клубига янги саҳна ўрнатилди. Шунингдек, ушбу туманда отчопар фаолиятини бошлади. 

Байдибек туманида қиймати тахминан 4 млн. тенге бўлган “Ёшлар хиёбони” қад ростласа, Туркистон шаҳрида “Эртаклар олами” номли катта болалар боғчаси кичкинтойларга бағрини очди. Ўрдабоши тумани, Тўрткўл қишлоғида янги масжид фойдаланишга топширилди. 

Минтақада “Туғилган юрт” лойиҳасининг бир тар­моғи сифатида “Олтин уйим” лойиҳаси ҳам ҳаёт­га татбиқ этилаётир. Унинг мақсади – мактаб битирувчиларининг 10, 20, 30 йиллик юбилей уч­­­­­­­рашувларидан самарали фойдаланиш, яъни хайр­­­­­­­­­­­­­­ли ишлар билан намоён этишдир. Жумладан, би­­­ти­­­рувчилар беҳудага ва ор­тиқча сарф-харажатли тадбирлар ўтказмасдан ўз­­лари туғилиб-ўсган жой­лари ёки қадрдон мактабига ҳомийлик қилмоқдалар. 

Жорий йилда Туркистон шаҳридаги “Бекзат” кичик туманида 1999 йилдаги битирувчилар бир оилага уй қуриб, бошпанали бўлишига ёрдамлашишди. Шунингдек, Байдибек туманида 1982 йилда ту­­­­­­­ғил­ган йигит-қизлар кам таъминланган оилага бош­­пана ҳадя қилишди. Чордара, Тулкибош, Тўлебий ту­­­­­­ман­­­­­ларидаги битирувчилар ҳам кўп болали ва муҳ­тож оилаларга уй олиб бериб, савобга қолишди. 

“Туғилган юрт” лойиҳаси доирасида 2017 йилда қиймати 6 млрд. тенгедан ортиқ маблағга 473та лойиҳа амалга оширилди. 2018 йилда эса ҳомийлар ҳисобидан қиймати 3 млрд. 386 млн. тенгелик 97та бино ишга туширилди. Ушбу иморатларнинг 28таси таълим иншоотларининг қурилиши ва 3таси қай­та таъмири, 2таси тиббий муассаса, 12таси спорт иншооти қурилишлари ва 2таси спорт майдонларини қайта тиклашдир. Шунингдек, 15та маданият биносининг қурилиши ҳам амалга оширилиб, 5та иншоот қайта таъмирланди. Обо­донлаштириш ишлари бўйича 30та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. 

Ҳозирги кунда вилоят миқёсида бу каби хайр­ли ишлар давом эттирилмоқда.

2019-07-19, 18:37 537
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.