26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сайрам туманида иссиқхона қурилмоқда

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев агросаноат мажмуаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сайрам туманига борди.

Минтақа раҳбари дастлаб Манкент қишлоғидаги “Нурым-Груп” МЧБ фаолияти билан танишди. 10 000 бош қорамолга мўлжалланган бўрдоқилаш майдони ва омухта ем цехига эга бирлашма йилига 5000 тонна гўшт маҳсулотини экспортга чиқаради. Бугунги кунда бу ерда 6000 бош йирик қорамол парваришланмоқда. Тўлиқ циклли ақлли ферма ҳисобланган корхона Қозоғистоннинг ички бозорини таъминлаб, 2000 тонна мол гўштини Эронга экспорт қилмоқда. Корхона раҳбари Сирим Ертаев бу ерда 50 нафар одам иш билан таъминлангани ҳамда келгусида Арис шаҳри ҳудудида 20 000 бош молга мўлжалланган бўрдоқилаш майдони қуришни режалаштирганини айтди.

Шунингдек, бирлашма раҳбари мол терисини экспортга чиқариш йўлга қўйи­­лишини маълум қилди.

 “Өмірәлі” деҳқон хўжалигига борган вилоят раҳбари экин майдонида олиб борилаётган қизғин ишга гувоҳ бўл­­ди. Хўжалик 5 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 25 центнердан ҳосил ол­моқда. Умуман жорий йилда 3,7 мил­лион тонна мол озуқаси йиғиб олиш ре­жалаштирилиб, унинг 85 фоизи, яъни 34 миллион тоннаси жамғарилди. 

Ўмирзақ Естайули бу йилги об-ҳа­вонинг қулайлигидан фойдаланиб, 1,5 йиллик мол озуқасини жамғариб олиш зарурлигини таъкидлади.

Минтақа раҳбари Оқсувкент қиш­ло­­ғидаги қуввати 100 тонна сут маҳсу­­лотлари ишлаб чиқарадиган “Ақсу” МЧБ­да ҳам бўлди. Бирлашма сут маҳ­су­­­­­­лотларининг 15 хилини ишлаб чиқариш би­лан шуғулланади. Сифатли, табиий маҳ­сулот ишлаб чиқараётган корхонада бугунги кунда 80дан зиёд одам меҳнат қилмоқда. Корхона раҳбарлари иш унум­­­дорлигини ошириш учун махсус ус­­­­куна­ларни Туркия Республикасидан кел­­тирган. Ўз навбатида вилоят ҳокими маҳ­сулот турларини кўпайтиришга эътибор қа­­­­ратиб, унинг кўламини улғайтириш ло­­­зимлигини таъкидлади.

Сўнг вилоят ҳокими Қорамурт қиш­ло­ғида қурилаётган “Ecoinvest SA” МЧБ ишлаб чиқариш иссиқхонаси қу­рилиши билан танишди. Польша сар­моядорлари маблағи ҳисобидан барпо қилинаётган иссиқхонанинг умумий май­дони 20 гектарни ташкил этса, жо­рий йилда 11 гектарини битказиш кўз­да тутилган. Помидор, бодринг ка­би саб­завотлардан йилига 16 000 тон­на ҳо­сил олишни мақсад қилган ис­­сиқ­­­хона раҳбарлари келгусида 500 кишини иш би­лан таъминлайди. Маҳсулотларини Қо­­­­­­­­­­­зоғистон, Россия бозорларига чиқариш­ни режалаштирилмоқда. Иссиқхонанинг умумий қурилиш қиймати 7,5 млрд. тен­­­­гени таш­кил қилади. Биродарлик раҳ­бари Берик Иляев қурилишга сарф­­­­­ланган харажат 5 йилда тўлиқ қопла­­нишини айтди.

, 2019-07-19, 18:39 111
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.