26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
БОШ ВАЗИР АРИС ВА ТУРКИСТОНДАГИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

ҚР Бош вазири А. Мамин Арисга келиб, шаҳарда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ҳукумат раҳбари минтақадаги шўъбалар фаолиятини оралаб кўрди. 

Арисликларга ҳар ҳафтада келиб кетишга ваъда берган Бош вазир Манғистов вилояти ва Сайрам туманига бириктирилган шўъбада бажарилаётган ишларни кўриб чиқди, маҳаллий аҳоли билан учрашди. Бошга ташвиш тушган пайтда ёрдам қўлини чўзган барча фуқароларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди. 

Дарвоқе, манғистовликлар ва сайрамликлар масъул бўлган майдонда жами 331та уй мавжуд бўлиб, уларнинг 279тасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 4та уй янгидан қурилмоқда. Ҳозирги кунда зарар кўрган уйларни тезроқ битириш учун шўъбадагилар бор куч-ғайратини сафарбар этмоқда. Жазирама иссиққа қарамасдан, 7та компания ва 310 нафар қурувчи кечаю кундуз тер тўкмоқда. Натижада бугунги кунга келиб 102та уй тўлиқ таъмирланди, қолган 147тасида ишлар давом этмоқда. Ҳукумат раҳбари шундан сўнг Қўстанай вилояти ва Сариоғоч туманларига бириктирилган ҳудуд фаолияти билан танишди. Портлашдан батамом яроқсиз ҳолга келган уй, маҳаллий фуқаро Рустембек Қалмахановнинг хонадонига бориб, янгидан қад ростлаётган иморатни кўриб чиқди.

Айтганча, Арис шаҳрида жами 8408та хусусий ва 105та кўпқаватли уй бор. Портлаш оқибатида 7171та хусусий ва 97та кўпқаватли уйга зарар етган, 205та уй ва 8та кўпқаватли уй яроқсиз деб топилган. Қайта тик­лаш учун 7597та хусусий ва 98та кўпқаватли уйга акт ҳозирланган. 4572та хусусий ва 78та кўпқаватли уйда таъмир иш­­­­лари олиб борилмоқда. Шунингдек, 107та хусусий ва 1та кўпқаватли уй тўлиқ бузиб таш­ланди. Айни дамда 1413та уйда ишлар битиб, эгаларига топширилди. Ҳар бир шўъба фаолияти учун вилоят, шаҳарлардан 6441, ви­­­лоят туманларидан 349 нафар ишчи сафарбар этилган. Бошпанасиз қолган аҳолига мактаб биносидан 800 ўринли жой тайёрланиб, ётоқ­хона ва уч маҳал иссиқ овқат ташкиллаштирилган. 

Бугунги кунда ушбу марказга 106та оиланинг 371 аъзоси жойлаштирилган. 

Шунингдек, ҳалокат рўй берган ҳу­­­­­­­­­­­­дудда 66та иж­тимоий иншоотни қай­­­­­­­­­­­­­­­­­­­та тиклаш “Самұрық-Қазына” фаро­­вон­лик жамғармасига топширилган. Хусусан, бу­лар 54та таълим, 8та соғ­лик­­­­ни сақлаш ва 4та спорт иншоот­ла­ри. Ижтимоий инфратузилма бўйича 66та иншоотда қурилиш ишлари юри­тил­моқда.

Шунингдек,  ҚР Бош вазири А. Ма­мин Туркис­тон шаҳрига хизмат сафари чоғида та­рихий-маданий мар­­­каз ҳу­дудидаги “Буюк дашт Эли” маркази, Х. А. Ясса­вий музейининг қурилиш ишлари билан танишди. Шу­­­­­­­­нингдек, у Буюк Ипак йўли ҳунар­мандларининг Мил­­­­­­­­­­­лий маркази биноси, ташриф мар­­­­­кази, Шарқ ҳам­­­­­­­­моми, вилоят илмий-омма­боп ку­тубхонасидаги ишларни оралаб кўрди. Бош вазир маъму­рий, иж­­тимоий, маданий-тарихий аҳа­­­­мият­­га эга иншоотлар, ху­су­сан, ста­­­­­ди­­он, ўқувчилар саро­йи, ҳо­­­­­­­­­­­кимлик би­­­­­­носи, Аҳолига хизмат кўр­­­­­­­сатиш мар­­кази, медиа-марказ, кон­­­­­­­грессхолл, “Нур-Султан” майдони, Олим­пиа­да захиралари спорт мактаби, му­си­қа мактаби, бассейн­ли мактаб, ат­тракционли истироҳат боғи, никоҳ саройи, Қозоқ драма те­атри, мусиқали фаввора, амфи­­­те­атр биноларини бирма-бир кўздан кечирди. 

Биринчи Президент Боғи, вилоят марказининг марказий қис­ми, Арбат, Эски Туркистон архео­ло­гик боғидаги қурилишлар ва обо­дон­лаш­тириш иш­лари билан яқиндан танишди.

ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати., 2019-07-19, 18:40 664
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.