26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Грантлар 1 сентябрдан берилади

Маълумки, Қозоғистонда 20 июндан 30 июнга қадар Ягона миллий тест топшириш жараёни ўтди. Унда 110 минг битирувчи қатнашди. ЯМТ натижалари бўйича Қозоғистондаги олий ўқув юртларида таълим олиш грантлари тақсимланди.

Жорий йилда таълим грантлари танлов асосида берилиб, ЯМТ сертификатидаги балл ҳамда таълим дастурларининг гуруҳларига қараб тақсимланадиган бўлди.

“13 июлдан бошлаб таълим грантлари олиш танловига аризалар берилди. Дастлабки, 4 кун ичида 28430та ариза келиб тушди, жумладан 26 202та ариза тўлиқ дастур асосида ўқиш учун топширилса, 2228таси касб-ҳунар билим юртларининг битирувчилари томонидан тақдим этилди ва улар қисқартирилган муддатда ўқишга даъвогарлик қилишади. Аризаларни қабул қилиш муддати 20 июль куни тугади. Таълим грантларини топшириш махсус Қоида асосида амалга оширилмоқда, шунга асосланган ҳолда ёшларга олий маълумот ва олийгоҳдан кейинги таълим учун ҳақ тўланади ҳамда “бакалавр” ёки “магистр” унвонлари топширилади”, деди ҚР Таълим ва фан вазири А. Аймағамбетов брифингда.

Шунингдек, вазирнинг айтишича, олий маълумотли кадрларни тайёрлаш учун жами 53785 грант ажратилибди. Бундан бўлак, Давлат раҳбарининг топшириғи бўйича 2019-2020 ўқув йилига ҚР Ҳукумати томонидан қўшимча 5 мингта грант ажратилади ва улар кўп болали оилалар, манзилли ижтимоий ёрдам олувчиларнинг фарзандларига тақдим этилади. 

Грантлар жорий йилнинг 1 сентябридан берила бошланади. Асосий шарти: ЯМТ топширган ва тегишли балл тўплаган, яъни энг ками 65 балл тўплаган абитуриентлар бўлиши зарур. Дарвоқе, “педагогик фанлар” учун камида 60 балл, бошқа ОЎЮлари учун энг ками 50 балл тўпланган бўлиши керак.

Тахминан 1 август куни асосий грантларга эга бўлганларнинг исм-шарифлари маълум бўлади. Кимда ким грант ололмай қолса, лекин аҳолининг ижтимоий қатламига мансуб тоифага кирса, унда ариза топшириш ҳуқуқига эга бўлади. Қўшимча грантлар олиш учун танлов вақти – 5 августдан 10 августгача. Тақдим этиш муддати – 25 августгача. 

Дарвоқе, 2017-2018 ўқув йилида Қозоғистонда 124та олийгоҳ фаолият юритди. Уларнинг аксарияти Алматида (41), пойтахт (14) ва Шимкент шаҳрида (10) жойлашган. “ҚРда энг керакли олий ўқув юртларининг миллий рейтингги – 2019” бўйича Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университети, Л. Н. Гумилёв номидаги Евроосиё Миллий университети, Қозоқ Миллий хотин-қизлар педагогика университети, С. Сейфуллин номидаги Қозоқ агротехника университети, М. Ўспанов номидаги Ғарбий-Қозоғистон давлат тиббиёт университети етакчи ўринларни эгаллади.

Ушбу рейтингда мамлакатнинг 87та олийгоҳи қатнашди. Тадқиқот юритиш чоғида энг долзарб ва ҳаққоний маълумотлар бўйича иш олиб борилди. Шу сабабли, асоссиз ахборот бергани учун 28та олийгоҳ рад этилди. Пировардида, рейтингга 59та ОЎЮ киритилди ва улар тегишли шартларни бажаришди.

ҚозАхборот, 2019-07-23, 10:38 87
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.