26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вазият назорат остида

– Арис шаҳрида фуқаро­ларнинг тинчи йўқолиб, но­маълум касалликдан вафот этишмоқда, деган ахборот ёл­ғон. Шаҳарда юз берган фав­қулодда ҳодисадан сўнг пай­до бўлаётган, бу каби ис­бот­сиз, асоссиз хабарларга ишон­масликка чақирамиз.  

Бу ҳақ­да ижтимоий тар­моқларда тарқалган гап-сўз­­­­­­лар ҳақи­қат­га тўғри кел­мас­ли­гини маълум қиламиз. 

Куни кеча бу ҳақда Тур­кис­тон вилоят клиник касал­хо­на­сининг бош шифокори М. Па­шимов Арис шаҳрида ўтган бри­фингда маълум қилди.

Вилоят шифокорлари арис­ликларнинг саломат­ликларини текшириш учун уйма-уй юриб, тегишли чора-тадбирларни ба­жаришмоқда. Аҳоли ўртасида тасодифан тарқалган бирорта касаллик тури аниқланмаган. Ша­ҳардаги 17та шўъбада тиб­биёт ходимлари 24 июндан буён, кечаю-кундуз навбатчилик қилишмоқда. Туркистон вило­ят жамоат соғлиги бошқар­ма­си­нинг раҳбари М. Егизбаев етак­чилигида махсус тиббий штаб узлуксиз равишда ишлаб ту­рибди. 

Жорий йил 28 июндан то 18 июлга қадар Арис шаҳридаги 18 мингдан ортиқ хусусий ва кўп қа­ватли уй, 441та муассасанинг ҳовлилари текширилган. 

– Текширувлар натижасида маҳаллий аҳоли ва савдо ўрин­ларидаги 11 минг килограммга яқин озиқ-овқат мусодара қи­линди. Шаҳардаги барча ах­лат­хоналар, ҳожатхоналар де­­­­­­зин­­­­­­­­­­­­­­­фекция қилинди. Жами 50та хонадондан ўлган уй ҳай­­­­вонлари чиқариб таш­лан­ди. Ҳудудларни текшириш, до­ри­лаш ишлари давом этмоқда. Ҳозирги кунда Жамбил, Ақтўбе, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султан, Шим­кент шаҳарларининг мута­хас­сислари ишлашмоқда. Уму­ман шаҳарнинг эпидемиологик ҳолати қатъий назорат ос­­ти­да, – деди Туркистон вилоят маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар сифати ва хавф­­­­­­сизлиги назорати депар­та­­ментининг раҳбари Н. Нишанов.

Арис шаҳар касалхонасида таъмирлаш ишлари юрити­лаётганидан хабарингиз бор. Шу сабабли, беморларга Арис шаҳар шифохонаси, Ўрдабоши туман касалхонаси ва вилоят клиник касалхонасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Демак, ортиқ­ча ҳис-ҳаяжон, хавотирга ўрин йўқ.

, 2019-07-23, 10:43 71
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.