26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
324 минг тоннадан ортиқ полиз экинлари йиғилди

Жетисай туманида бугунги кунда 324 минг тоннадан ортиқ полиз экинлари йиғиб олинди. Унинг 70 фоизга яқини Россия ва Европа мамлакатларига экспорт қилинди. Ҳосилнинг қолган қисми юртимизнинг шимолий вилоятларига юборилмоқда.

Бундан ташқари, 94600 тонна сабзавот, жумладан, 32400  тонна помидор, 355 тонна саримсоқ, 7700 тонна бақлажон, 3600 тонна булғор қалампири, 14000 тонна бодринг етиштирилди.

Умуман бу йил Жетисай туманида 77274 гектар ерга экин экилди. Унинг 45100 гектарини пахта, 16 минг гектарини полиз, 4 минг гектарини сабзавот экинлари ташкил этди.

Айтганча, бугунги кунда қовун-тарвузга талаб катта. Ширин-шакар полиз маҳсулотларининг хирмони йилдан-йилга юксалмоқда. Бу йил полиз экинларини чет элга экспорт қилиш масаласи ҳам яхши йўлга қўйилди. Натижада етиштирилган ҳосилнинг 70 фоизини хориж бозорига чиқариш имкони пайдо бўлди.

Жорий йилда 16 минг гектардан ортиқ майдонга полиз экинлари экилса, унинг 8741 гектаридаги қовун ва 3950 гектардаги тарвуз плёнка остида парвариш қилинган. 2981 гектарга эса очиқ турда қовун ва тарвуз (900 гектар) экилди. Туман хўжаликлари икки марта ҳосил олиш усулини қўллаб, даромад манбаини кўпайтиришмоқда.

Жетисай тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-23, 10:45 1021
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.