26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Офарин''нинг янги юлдузлари

Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмасининг ташаббуси билан анъанавий “Офарин-2019” санъат фестивали ўтди. 

Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашма раиси Т. Ҳакимбековнинг айтишича, 1992 йилдан бошлаб ўтказилаётган ва санъаткорлар сафини кенгайтириб бораётган ушбу тадбир жорий йилда Ёшлар йилига бағишлаб ўтказилди ҳамда, асосан, ёш санъаткорларнинг ижодларидан иборат ажойиб концерт дастури намойиш этилди. Йил ўтган сайин фестивалда нафақат маҳаллий қўшиқчилар, балки қўшни Ўзбекистоннинг соҳировоз қўшиқчилари ҳам иштирок этишмоқда. Улар бирлик, ҳамжиҳатлик, дўстлик, муҳаббат мавзусида қўшиқ ижро этиб, икки эл дўстлиги учун ҳиссаларини қўшмоқда. 

Таниқли санъаткорлар С. Исаев ҳамда Р. Файзиев раҳбарлигида уюштирилган мазкур фестивалда халқимизнинг севимли хонандалари – Д. Деҳқонбоев, Ш. Муҳаммедова, З. Қодирқулов, Ф. Норметов, Т. Қодирбеков, Э. Абдуғофуров, М. Усмонов каби қўшиқчиларнинг жозибали қўшиқлари байрамга файз киритиб, томошабинларни ҳиром айлашга чорлади.

Сўз усталари М. Миразизов ҳамда Д. Маҳкамбоевлар байрамнинг файзли ўтишига ҳисса қўшишди. Таниқли санъаткорлар, соҳир овоз соҳиблари Х. Қулабдуллаев, А. Йўлдошев, Р. Ғоиповлар ҳам ўз қўшиқларини ҳамюртларимизга армуғон этишди. Тадбирда Шимкент шаҳар “Жамоат тотувлиги” КМК раҳбари Е. Байқўнақов сўзга чиқиб, анъанавий тадбирнинг моҳиятига алоҳида тўхталди. Шунингдек, тадбир янги истеъдодларни топишда ва уларни халққа танитишда катта улуш қўшишини алоҳида таъкидлади. 

Барча иштирокчилар анжуман ташаббускорларининг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирлангандан сўнг сўзга чиққан Қозоғистон ўзбеклари этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча этнос вакилларига тили ва маданияти сақланишига имкон яратилаётганини айтиб, таниқли санъаткор Р. Ғойиповга “Дўстлик” медалини тақдим этди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-07-24, 16:44 693
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.