26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
''Мактабга йўл'': болалар қувончга чулғанди

Арис шаҳридаги А. Жангелдин номидаги умумий ўрта мактабда “Мактабга йўл” хайрия акцияси ўтди. Атиров вилоятидаги “Ембімұнайгаз” ҲЖ жамоаси “Арис – биз биргамиз!” республика акциясига муносиб ҳисса қўшиб, 400дан зиёд арислик ўқувчига ўқув қуроллари ва кийим-кечак совға қилди.

Ҳиссадорлик жамияти бошқаруви раиси Ануар Жақсибеков ташаббуси билан Арисга махсус сафар билан келган вакиллар атировлик нефтчилар арисликлар билан бирга эканликларини айтишди. 

Ҳар бир ўқувчига пойафзал, портфель, мактаб формаси ва бошқа кийимлар берилди. Ўқувчилар шундай оғир дамларда ёрдам қўлини чўзган атировликларга миннатдорчилик билдиришди.

“Ембімұнайгаз” – барча акцияси Қозоғистонга тегишли компания. У Шарқий Қозоғистон вилояти ва Атиров шаҳрида уюштириладиган хайрия ишларида фаол иштирок этади.

Бугунги кунда Арисдаги 16та мактабда ижтимоий аҳволи ночор оилалардан чиққан 2 мингга яқин ўқувчи бор. Уларнинг аксариятига “Мактабга йўл” акцияси доирасида ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-24, 16:51 98
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.