26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қурилиш ҳоким назоратида

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Арисдаги уй-жойларни аслига келтириш билан шуғулланаётган Нур-Султан шаҳрига қарашли 9-шўъба, Шимкент шаҳрига қарашли 10-, ҳамда Ғарбий Қозоғистон вилоятига қарашли 11-шўъбада олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Минтақа раҳбари фавқулодда вазиятдан зарар кўрган иншоотларни таъмирлашга масъул вилоятларнинг камчиликларини кўрсатиб, уларни огоҳлантирди.

– Атиров, Павлодар вилоятларининг ишлари пухта. Уйларни тўлиғи билан бузиб, натижали иш олиб боришмоқда. Вақтни бой бердингиз. Қурилиши бошланмаган уйлар ҳам бор. Аҳоли билан “тил топишиб” ишлаш керак. Зудликда иш суръатини тезлатмасангиз, улгурмайсизлар, – деди вилоят раҳбари.

Умуман, Арис шаҳрида 8466та уй бор, офатдан кейин яшашга яроқсизи – 315та. Зарар кўрган уйлар сони – 7157та бўлса, нуқсонли актлар тузилган уйлар сони 7350та. Ҳозирги кунда 4945та уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 2048 уй эгаларига топширилди. 359та уйнинг қурилиши энди бошланади. 17 – шўъбада жами 7649 ишчи меҳнат қилмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-24, 16:59 103
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.