26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Солиқ афвининг илк натижалари

Қозоғистонда жорий йил­нинг 16 июлидан бош­лаб жисмоний шахслар учун солиқ амнистияси кучга кир­ди. Солиқлари бўйича қарзлари бўлган қозо­ғис­тонликлар қар­­зи­нинг асосий миқ­до­рини тўлашдаги пеня кечириб юбори­ла­ди. ҚР Молия вази­ри ўринбосари Қ. Баеди­лов­нинг айтишича, пеня­ни кечиришнинг асосий шартларидан бири – жис­моний шахснинг со­лиқ бўйича асосий қар­зини тўлашидир. Афвни кўзлаган қонунни ҚР Президенти Қ. Тўқаев 4 июль куни имзолаган. Айни дамда Молия вазирлиги уни амалга ошириш қоидалари устида ишлаяпти, ке­йин эса бу ишни минтақалардаги давлат даромадлари органларига етказишади. Вазирликда айтиш­ларича, бунинг учун давлат да­­­ромадлари органларига бо­­­­­­­риш шарт эмас, асосий қарз тў­лан­­гандан сўнг пеняни мута­хассислар ҳал этишади.

– Солиқ тўловчиларнинг  бирон бир муассасага мурожаат этишига ҳожат йўқ. Давлат даромадлари органлари жисмоний шахслар  шах­­­­сий ҳисобларининг аҳволини  кун сайин кузатиб боради ва асо­­­­­сий қарзни тўлагандан сўнг те­­­­­­гиш­ли қарорни қабул қилади, – де­­­­ди Қ. Бае­дилов.

 Худди шунга ўхшаш тадбирлар, ёдингизда бўлса, ҳуқуқий шахслар билан ҳам юритиляпти. Бунда бизнес субъектлари бўйича қарз­лар 340 млрд. тенгени ташкил эт­ган. Қарзни тўлаган ҳолда 122 млрд. тенге пеня ва 7,3 млрд. тен­ге жаримани кечириш режа­лаш­ти­рилган эди. 

Жами 2019 йил бошига келиб 1,4 млн. қозоғистонликнинг со­лиқ­дан қарзи бор эди. Қарз­дор­лар­нинг энг кўпи Шим­кентда (148 минг) рўйхатга олинган. Тур­­­­кистон вилоятида – 139 минг, Жам­бил ви­лоятида – 116 минг ва Нур-Сул­­танда – 114 минг киши солиқдан қарз. Солиқларнинг пеня ва жа­рималари бўйича миқ­дори жо­­­рий йил бошига 20,9 млрд. тен­ге­ни ташкил этди, улардан фа­қат пеня миқдори 6,6 млрд. тен­ге. Ҳо­зирги солиқ афви йил охи­ри­гача  давом этади.

Энг катта миқдор ёки 70 фоиз (14,4 млрд. тенге) солиқ қарз транс­­порт  солиғига тўғри келяпти. Ер со­лиғи бўйича қарз – 12 фоиз  (ёки 2,5 млрд. тенге), мулк солиғи эса 6,7 фоиз (1,4 млрд. тенге)ни таш­кил этяпти. Агар солиқ тўловчи жорий йил бошидан ўтган йилги со­лиқ бўйича пенялар ва асосий со­лиқни тўлаган бўлса, у ҳолда пеня миқдори унга қайтарилади. 

Бу борада минтақамизда қан­дай ишлар амалга оширил­­­­япти, биздаги со­лиқ тўлов­чилар­га қандай имко­ниятлар яра­ти­­­лаётганини билиш мақ­са­ди­да Шимкент ша­ҳар давлат даромадлари департа­менти­нинг тушунтириш ишлари бош­­қар­маси раҳбари Рахима Але­ева­га мурожаат қилиб, ма­са­лага ой­­динлик киритишини сўрадим. 

Унинг айтишича, жорий йил­нинг 1 январидан кучга кирган Қо­нун кичик ва ўрта бизнес субъект­­­­­­­­­­­лари учун солиқ афвини ўтка­­­зишни мақсад қилган. Бунга кўра тадбиркорлар 2018 йил 1 октябрига қадар бўлган асо­сий қарзини жорий йилнинг 31 де­кабригача тўласа, пеня ва жа­рималар миқдори амнистия қи­линади ва бу Қоидалар 2019 йилнинг  8 февралида кучга кирди. Маз­кур афви умумий қуйидаги тои­фаларга дахлдор:

мониторинг қилинадиган йи­рик солиқ тўловчилар, ер ости қазилма бойликларидан фой­­­даланувчилар, акциз маҳ­су­­лот­­ларини ишлаб чиқа­рув­­­чи­лар, хусусий тажриба ва тадбир­кор­лик фаолияти билан шу­­­­­ғул­ланмайдиган жисмоний шахс­­­лар кирмайди. Шундай қи­либ, ўз вақтида солиқ мажбу­рият­­­ларини бажаришга имкон бер­маётган вақтинча молиявий қи­йинчиликларга эга солиқ тў­лов­­чиларга ишни тоза ва янги са­ҳифадан бошлаш ва қарз­лардан қутулиб, қонуний тад­биркорлик фаолиятини давом эт­ти­риш имкони берилади.

Хуллас, жорий йилнинг 1 июлига Шимкент шаҳар давлат даромадлари ор­ганлари томо­нидан 1891 нафар солиқ тўлов­чининг пеня ва жари­маларини кечириш тўғрисида қарор чиқа­рилган. Бироқ улар 2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 283 млн. тенге миқдоридаги асосий қарзни тўлашган. Маълумотларга кўра 36,4 млн. тенге миқдорида пеня, шунингдек, 214 минг тен­ге миқ­­доридаги жарималар кечирил­ган. Шаҳримизда даст­лабки маълумотларга кўра 2749 на­фар кичик ва ўрта бизнес субъект­ларининг айни кунга қадар 3,8 млрд. тенге қарзи бор. Бу­нинг учун бизга шахсан келиб мурожаат қилиб, ариза ёзиш шарт эмас. Бироқ солиқ тў­­лашда муддати узайтирилган со­лиқ тў­­­ловчилар ёки асосий қарз­ни муд­­датидан илгари тўлаб, реа­би­­литация жараёнида бўлган со­лиқ тўловчилар жарималарнинг кечирилиши юзасидан давлат да­ромадларининг ҳудудий бош­қармасига  ариза билан мурожаат қи­лишлари жоиз.

Солиқ амнистиясига доир барча саволлар билан Шимкент шаҳар давлат даромадлари де­партаментига 35-51-87 телефон ра­қамлари орқали ёки бошқа рўй­­хатга олинган жойингизга кў­­­­ра дав­лат даромадлари ҳуду­дий орган­ларига мурожаат қи­ли­­­шингиз мум­кин.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-07-24, 17:58 121
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.