26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кентовда ишлар залворли

Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев хизмат сафари билан Кентов шаҳрига борди.

Минтақа раҳбари даставвал “Яссы-құс” фабрикаси фаолияти билан танишди. Фабрика 2016 йили фаолиятини бошлаб, асосан тухум етиштириш билан шуғулланади. Унда 18 киши доимий иш билан таъминланган. Ўртача маош 45-50 минг тенге. Хўжаликда 4та тухум цехи ва омухта ем сақлайдиган омбор бор. Лойиҳа қиймати – 198 млн. тенге. Айни дамда 50 минг голландиялик “Лабраун“ товуғи бор. Фабрика бир ойда 1 350 000 дона тухум, йилига эса 16 200 000 дона тухум етиштириш имкониятига эга. Товуқ фермасининг фаолияти билан танишган вилоят раҳбари маҳсулот ҳажмини ошириб, иш ўрнини кўпайтириш кераклигини айтди. Шунингдек, шаҳардаги 10та кўп қаватли уй қурилиши билан танишди.

Лойиҳаловчи муассаса “Sunkar Building” МЧБ бўлса, бош пудратчи: “Ниш Ер” МЧБ, “Ақ жол” МЧБ, “Аль-Декей” МЧБ, “Құрылыс Молдашев Е” ХТ. Беш қаватли ўн уйда жами 600та квартира бор. Уларнинг умумий майдони – 33 240 квадрат метр. Жорий йилнинг май ойида қурилиши бошланган иншоотлар 2020 йилнинг июнь ойида фойдаланишга берилади. Натижада 600 оила бошпанали бўлади.

Ўз навбатида ҳудуд раҳбари қури­лишни вақтида тугатиб, соҳибларига топ­шириш керак­лигини таъкидлади. 

Сўнг Кентов шаҳар “Ёш­ларга хизмат кўрсатиш мар­кази”да вилоят ҳокими раис­лигида йиғин ўтди. Учра­шув­да Кентов ша­ҳар ҳокими Д. Махажанов “Кентов шаҳ­­ри­ни 2019-2022 йилларда маж­муавий ри­вожлантириш” тўғ­ри­сида маълумот бер­­ди. Шу билан бирга, давлат-ху­сусий ҳам­корлиги ор­­­­­­­­қали Кентов шаҳ­ри­нинг маж­муавий тараққиёт режа­си таништирилди. Ша­ҳарда ба­жарилаётган иш­лар ва режалар билан та­нишган ҳоким лойи­ҳаларни қўл­лашини, келгуси учра­шувда ишни слайд ор­қали эмас, юмуш бошида туриб кўр­сатиш зарурлигини айтди. 

– Кентов Туркистон вилоя­тининг мар­казига чегарадош бўлганлиги туфайли Туркистон билан ҳамоҳанг гуллайдиган ша­ҳар. Шу боис ҳар қандай иш сифатли ва тизимли бажа­рилиши керак, – деди Ў. Шў­кеев.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-24, 18:03 598
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.