26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшларга бир ярим миллион тенге берилади

Туркистон вилоятида қишлоқларга юбориладиган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ёш мутахассисга 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) тенге тўланади.

Бугунги кунда 57 нафар мутахассисга йўлланма берилиб, ижтимоий тўловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Туркистон вилояти соғликни сақлаш бошқармасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, тиббиёт олий ўқув юртларини битириб, қишлоққа ишга борадиган ёш мутахассисларга туман ҳокимлиги томонидан бошпана олишга бюджет насияси берилади.

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2009 йил 18 февралдаги 183-сонли “Қишлоқ аҳоли манзилларига ишлаш ҳамда яшаш учун келган соғликни сақлаш, таълим, ижтимоий таъминот, маданият, спорт ҳамда агросаноат мажмуаси соҳасидаги мутахассисларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш миқдорини ҳамда қоидасини тасдиқлаш тўғрисида” фармонига мувофиқ, қишлоқларга жўнатилган ёш кадрларга бир марталик (100 ОҲК) ёрдам пули ҳамда уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун ижтимоий қўллов – бир минг беш юз ойлик ҳисоб кўрсаткичидан ошмайдиган қийматда бюджет насияси берилмоқда. Уй сотиб олиш бўйича 2017-2018 йилларда 28 ёш оила, 2019 йилнинг 6 ойида 26 ёш оила бюджет насиясини олди.

Шунингдек, вилоят маслаҳатининг 2019 йил 5 апрелидаги “Туркистон вилоятининг қишлоқ аҳоли манзилларига ишга юборилган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларининг тизими тўғрисида” 37/391-VI сонли қарорига мувофиқ, ёш кадрларга 1,5 млн. тенге миқдорида ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Уларни уй билан таъминлаш, белгиланган тартибда Қозоғистон Республикасининг амалдаги қонунлари доирасида амалга оширилади.

М. УСМОНОВА, 2019-07-26, 17:03 643
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.