26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Байдибекда ишлар қизғин

Туркистон вилоятида ғалла ўрим-йиғими авжида. Вилоят ҳокими Байдибек туманининг қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги ишлар билан танишди.  Мингбулақ қишлоқ округидаги “Салюрбей Груп” МЧБ 250 га тажриба майдонида пахта етиштиряпти. Ўтган йили мазкур майдон яйлов сифатида ишлатилиб, айни кунда далаларда минтақада кенг тарқалган ўсимлик етиштириляпти. Жами Туркистон вилоятида жорий йили 7900 га ерга пахта экилган.

 Туркистон вилояти бундан ташқари гўшт етиштириш ва уни экспорт қилишда ҳам етакчилик қиляпти.

 Вилоят ҳокими Ақбастау қишлоқ округидаги 1000 бош қорамолга мўлжалланган “У. Азимбаева” ДХда ем-хашак майдони иши билан ҳам танишди. “Қозыке” ширкати билан ҳамкорликда ем-хашак етказиб беришда ўз эҳтиёжини қондирмоқда.

Жорий йилда кузги буғдой ҳосили гектаридан 25 центнерга етди.

– Бу минтақа учун жуда яхши кўрсаткич, вилоятда ҳамма ҳам гектаридан 25 центнердан ҳосил олаётгани йўқ. Қишлоқ хўжалиги ривожланяпти ва биз уни қўллаб-қувватлашимиз керак. Аграр давлатмизми, демак, биринчи навбатда фермерларни қўллашимиз, уларнинг фаровонлигини ўйлашимиз керак. Биздаги бор давлат ёрдамининг барча тури сизларга кўрсатилади, – деди ҳоким фермерлар билан учрашуви чоғида.

– Мен доим қишлоқ хўжалиги техникаси бизда ишлаб чиқарилмайди деб келганман – тракторми ёки комбайн қисмларини олиб келишдими, бу ерда жамлашади ва бунинг учун давлатдан имтиёз ҳам кутишади – булар қаллоблар, фермернинг устидан фойда кўришмоқчи. Ҳозир барча замонавий фермерлар сифатли техника афзалликларини тушинишади, уларни алдаш мумкин эмас. Фермерлар ўз муаммоларини ҳал этиш ўрнига, осойишта ишлагани яхши, фақат шундагина қишлоқ хўжалиги ривожланади, – қўшимча қилди ҳоким.

Ҳоким Бўралдай қишлоқ округидаги “TauAlmaBak” МЧБ боғларига ҳам борди.

10 кишилик биродарлик ўтган йили 20 гектар майдонда иш бошлашган. Бугун эса компаниянинг 45 гектарли боғи бўлиб, зарур жиҳозлар – томчилатиб суғориш, ҳимоя тўри ва сифатли экинлар билан таъминланган. Корхона “Голден Делишес”, “Гренни Смит”, “Чемпион” ва бошқа нав олмаларни етиштиради. Барча маҳсулотлари Шимкент бозорларида сотилади.

– Тараққиёт учун нима зарур бўлса, барча масалаларда ёрдам берамиз, ҳал қиламиз. Муҳими – ишланглар, вилоят томонидан ҳар қандай ёрдамга шаймиз, – деди ҳоким қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Н. Бадрақовга фермерларга кўрсатилаётган ёрдамни шахсан назорат қилишни топширар экан.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-26, 17:07 715
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.