26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Арисдаги ишларда фаол ҳарбийларни тақдирлашни буюрди

ҚР Президенти Қ. Тўқаев Мудофаа вазири Н. Ермекбаевни қабул қилди. 

Вазир Президентга Қозоғистон Қуролли Кучларининг ҳарбий тайёргарлиги ҳақида, шунингдек, Арис шаҳрини қайта тиклаш тадбирлари борасида ахборот берди. Хусусан, шаҳар ҳудудида ўқ-дори қолдиқларини излаб топиш, тозалаш ишлари, ҳарбий қалъани асл ҳолига келтириш масалаларига тўхталди. Вазирнинг айтишича, бугунги кунга келиб омборхоналардаги уч минг тоннага яқин қурол-аслаҳа хавфсиз жойларга кўчирилган. 

Қ. Тўқаев портлаш оқибатларини бартараф этиш ва ўқ-дориларни чиқариш ишларини муддатида бажарган, шунингдек, ҳалок бўлганлар, қутқарув ва қайта тиклаш ишлари чоғида хизматлари билан алоҳида кўзга ташланган ҳарбийлар ва тегишли хизмат вакилларини тақдирлаш вазифасини топширди. 

Шунингдек, учрашувда Давлат раҳбарига яқин кунларда Қозоғистон ҳудудида ўтадиган ҳарбий машғулотларга тайёргарлик борасида ҳам маълумот берилди.

ҚозАхборот, 2019-07-26, 17:13 525
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.