26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Керак бўлса, жоним фидо...

Хасталик синови хеч кимнинг бошига тушмасин экан. Бундай пайтда дунё кўзингга қоронғу кўриниб, боши берк кўчага кириб қолгандай, ҳеч нарса нажот бўла олмайдигандай туюларкан. Лекин қийин пайтда севги-муҳаббат, меҳру оқибат ёрдамга келиши мумкин экан. 

Илк фарзанди бўй етиб, кичиклари ҳам улғайиб қолган қўшни акамизнинг бетоб бўлиб қолганини эшитиб қолдим. Буйраги панд берибди, алмаштириш керак экан. Бундай ҳолларда донор топишнинг ўзи амримаҳол. Навбат кутаётганлар қанчадан-қанча. Бироқ акамизга донор топилди. Топилганда ҳам яқинлари орасидан топилди. Ўз буйрагини беришга рози бўлган отаси эмас, онаси ҳам эмас. Балки, тўғри келмагандир, зеро, ота-она ўз фарзандига юрагини беришга ҳам тай­ёр бўлади. 

Донор бўлган укалари ҳам эмас, фарзандлари ҳам эмас. Ўз соғлиғига путур етишию бир буйраксиз тўлақонли ҳаёт кечиролмаслигини билсада, донорликка рози бўлган яқини – жуфти-ҳалоли, фарзандларининг онаси эди. 

Буни эшитдиму, миямни сон минг саволлар чулғаб олди. Қандай қилиб? Бегона ота-онадан туғилган, тақдир тақозоси билан шу йигитга турмушга чиққан аёл ўз жонини хавф остига қўйиб, рози бўлса. Рози бўларкан, фарзандларининг ҳолини ўйладимикин? Балки, жарроҳи яхши чиқмай, иккисига ҳам хавф туғилса, нима бўлади? Ва ниҳоят, энг кўп ўйлантирган савол, розилик бераётганда, келинойим нималарни ўйлади экан? Қалбида нималарни ҳис этди экан? Менинг ёки яқинларимнинг бошига мана шундай синовлар тушса нима қилган бўлардим?

Жарроҳи қилинди. Ҳаммаси бинойидек ўтибди. Маҳаллада бу янгилик тез тарқалди. Ҳамма хурсанд.

Ёш келин-куёвлар бошларига шундай иш тушса, ўз буйрагини бериш-бермаслиги ҳақида бир-бирига саволлар бериб юришиби. Қўшни келин ёстиқдошининг саволига ўйланмасдан рози бўлишини айтса, умр йўлдоши ушбу саволга: «Биласану, соғлиғим унча яхшимас», деб жавоб берганидан хафа.

Кеча эса мана шу мақолани ёзишимга сабаб бўлган воқеа юз берди. Жарроҳидан кейин анча ўнгланиб қолган акамиз машинасига миниб, аллақаёққа жўнаб кетаркан, уни кузатиб қўйиш учун дарвоза ташқарисига чиққан, бели букилиб, ранги қочган келинойимизнинг юзида зоҳир бўлган табассум мени лол қолдирди. Шунча синов-қийноқлар, жарроҳию оғриқларнинг ҳеч қандай асорати йўқ эканлигини идрок этдим. Сониялар давом этган бу ҳолат ҳамма саволларимга жавоб берганди. Қўшиқларда куйланадиган севги-муҳаббат, садоқат ва бошқа ҳиссиётларнинг барча-барчаси мана шу бир лаҳзалик жилмайиш, табассум олдида ожиз эканини тушундим. 

Бошимга биринчи келган ўй шу бўлди: «Мана шундай садоқат бор экан, бу дунёда қиёмат бўлмайди». 

 

 

Алишер ҒОФУРЖОН ўғли, 2017-06-15, 11:06 171
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.