26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Берик УАЛИ, Президентнинг матбуот котиби: Кун тартибида – очиқлик ҳамда жамоат билан тиғиз алоқа

– Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тў­қаев­нинг Қозоғистон Президенти хиз­­­матига киришганига 4 ойдан ошди. Уму­ман, ўзингиз ҳам биласиз, ах­бо­рот кенглигида шаклланган анъана бўйича, уч ой ичида бажа­­рил­ган иш­­­­­­­­­­­­­­­­­­лар, тад­­­бир­­­­­­­­­­­­ларнинг нати­жа­си чи­­­­­­­­­­­қа­­­­­­­­­­­­­­риларди. Би­­­­­­­­­­­роқ, янги Пре­зи­­­­дент­нинг 100 кун­­лик фаолияти ҳақи­­­­­­­­­да ат­рофлича расмий ахборот эълон қи­линмади. Бун­га би­­­­­­­­рор бир сабаб борми? Ёки Пре­­­­­­­­­зи­дент­­нинг ўзи айт­моқчи, сўздан кўра аниқ ишга эъти­бор қаратдими?

– Энг аввало, мустақил Қозоғистон тарихида иккинчи президентнинг сай­ланиши – элимиз учун тарихий давр. Ўзларингиз гувоҳсиз, халқ олдида қасам­ёд қабул қилгач Қасим-Жўмарт Кемелули Давлат раҳбари сифатида бирдан енг шимариб, ишга киришиб кетди. Мана, шу вақтдан буён кўплаб муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди. Халқаро учрашувлар ўтди, минтақаларни орала­­­ди, хориж сафарларига чиқди, музока­ралар олиб борди.

Президент фаолиятининг 100 кунли­ги­га оид расмий ОАВда мақолалар эълон қилиниб, телеканалларда кўрса­тув­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лар берилди. Аммо айнан шу 100 кун­­лик арафасида Арисда бутун Қозоғис­тон аҳлини хавотирга солган фавқу­­лод­да вазият юз берди. Бу фақат Арис­­­­­­­­­­даги аҳолининг эмас, бутун қозо­ғис­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тон­­­­­­­лик­ларни қайғуга солган муд­ҳиш во­қеа эди. Президент маҳаллий ҳо­ким­лик­ка, ваколатли органларга тез­кор топ­ши­риқлар берди. Кечқурун, иш куни поёни­­да, Арисга учиб борди. Ўша пайт­даги аҳ­волни яхши билсизлар, ОАВ орқали воқиф бўлдинглар.

Мана, шундай мураккаб вақтда “мен 100 кунда нималар қилдим”, дея  ваъз­хон­лик қилиш эмас, айнан кўмакка муҳтож, бир оғиз далдага муҳтож эл­нинг ёнида бўлиши муҳимроқ бўлди. Арис халқи шу куни Президентнинг бево­сита ғамхўрлигини ҳис қилишди, деб ўйлайман.

Умуман, Давлат раҳбарининг март ойидан буён амалга оширган ишлари халқнинг кўзи ўнгида.

Шу вақт оралиғида Қозоғистон Пре­зи­денти 14 вилоятга хизмат сафари билан борди, 4 мамлакатда бўлди, 2та йирик хал­­­­­­­­­қаро сиёсий ташкилот тад­бирида иш­­­­­­­­тирок этди. Улар орасида, ўзин­гизга маълум, сайлов мавсуми ўтди.

Сайловнинг эртасига  Қасим-Жўмарт Кемелули матбуот анжумани ўтказди. Унда жами, 66 ОАВдан 107 журналист иштирок этди, унинг 22 нафари – Қозо­ғистонда рўйхатдан ўтган хорижлик мух­бир­лар. Ана шу матбуот анжуманида 3 тил­да 30дан зиёд саволга атрофлича жавоб берди. Яъни, Президент ҳар то­мон­лама очиқ, шаффоф савол-жавоб қил­ди. Келгусида ҳам шундай бўлишига ишонаман.

– Умуман, Давлат раҳбари ана шу матбуот-анжуманидан ташқари тўрт ой мобайнида ОАВда қанча мусоҳаба берди?

– Президент Қасим-Жўмарт Кемелули тўрт ой давомида хорижлик ҳамда қо­зо­ғистонлик ОАВга 10 мусоҳаба бер­ди. Улар қаторида Давлат раҳ­бари ла­возимига киришиши билан, “Ege­men Qazaqstan” ҳамда “Айқын” рес­пуб­лика газеталарига берган суҳбати, Рос­­сия­нинг “Коммерсант”, “Российская газе­та” нашрлари, “Россия” телеканали, Ўз­бекистоннинг “ЎзА” миллий ахборот агент­лиги, Американинг “White House Chronicle” телехабари, “Wall Street Journal” газетаси, Исроилнинг Israel Hayom наш­ри, Evronews телеканали, Bloom­berg агент­лиги ҳамда таниқли рос­сия­­лик жур­­налист Алексей Пивова­ровга берган му­­соҳабалари бор. Сўнгиси 21 июль куни “31 канал”дан фильм си­­­­­­­­­фатида намойиш қилинди.

– Президентнинг фаолиятини мин­тақаларни оралашдан, аҳоли билан учрашувдан бошлаганини айтдингиз. Берик Уалиули, барча журналистлар  ушбу сафарлар ҳақида дастлабки ах­боротни сизнинг ижтимоий тар­моқ­даги саҳифангиздан олишди. Ҳар бир ахборот юзасидан Давлат раҳбари билан келишасизми ёни тезкор хабар тарқатиш учун ўзингиз ҳам қарор қа­бул қилаверасизми?

– Ҳа, таъкидлаганимдек, Президент 100 кунда эмас, ҳатто дастлабки ик­ки ой ичида минтақаларни оралаб чиқ­ди. Борган жойларининг ҳаммаси­да аҳоли билан учрашди. Оддий меҳ­наткашлар, тадбиркорлар, бюджет ходим­лари, ёш­лар, ҳаммаси ўз ҳудудини ривож­лан­тиришга оз бўлса-да ҳисса қўшгиси ке­лади. Шундай муҳим учрашувлар чоғида  Давлат раҳбарининг бизга кўрсатма, топшириқ беришга ёки биз тарқатмоқчи бўлган ахборотга кўз югуртириб чиқишга қўли тегавермайди. Бундай пайтда, ал­батта, Президент Девони Раҳбарининг ёки биринчи ўринбосарларининг рози­лигини оламиз. Жавобгарликни ўз зиммамга оладиган вақтлар ҳам бўлади. Бугунги энг тезкор ахборот тарқатиш воситаси – ижтимоий тармоқлар. Шунинг учун кўп ҳолларда ахборотни ижтимоий тармоқ орқа­ли тарқатишга ҳаракат қиламиз.

Давлат раҳбари таъкидлаб кўрсат­ган муаммоли масалалар, бурма­ланмай, элга жадал етиб боришини таъмин­лай­миз, назорат қиламиз.

Масалан, фавқулодда вазият юз берган Арис шаҳрига боришини Прези­дент кеч бўлганда айтди. Тахминан тунги 22.00га яқин Арисга етдик. Прези­дент арисликлар жойлашган ёрдам кўрсатиш штабига йўл олди. Халқ билан учрашди, фикр алмашди. Айнан шу лаҳзаларни бизнинг камераларимиз суратга олаверди. Жадал ҳаракат қи­лиш керак эди. Масалан, икки-учта ин­­шоотнинг ораси 15-20 дақиқагина. Шу вақт оралиғида туширилган видео­лавҳаларни марказга етказиб улгур­майсан. Қолаверса, хавфсизлик учун Арисда электр энергияси ўчирилган, интернет жуда кучсиз бўлди. Шундай пайтда бор масъулиятни зиммамга олиб, уяли телефонимга туширган видеолавҳаларни ижтимоий тармоққа аранг жўнатиб, хабар тарқатишимга тўғри келди. Чунки фақат бизнинг ҳам­касбларимиз – журналистларгина эмас, бутун юрт Арисга қараб ҳадикси­­раб турган эди. Барча сайтлар, теле­каналлар менинг шу ахборотимни ба­ҳам кўриб, ҳар томонга тарқатиб тур­ди. Президентнинг Арисдаги воқеа жо­йида бўлган пайтидан ҳамда Шим­­кентдаги касалхонада жабр­ланганлар билан учрашувини туширган фото-видео материалларимни қисқа вақтда 3 мингдан зиёд одам ижтимоий тар­моқда тарқатишди. Буларни нима учун айтяпман? Баъзида мана шундай тезкор қарор қабул қилишга тўғри ке­лади. Бу, умуман, элимиз учун керак. Шун­дай қилмасак, аҳвол яна-да му­рак­каб­лашарди. Чунки ижтимоий тармоқлар­да ҳар ким аҳволни ҳар хил баҳолаб тарқатиб турди. Бундай пайтда жадал ҳаракат қилиш керак, бироқ ҳеч қан­дай хатоликка йўл қўйиб бўлмайди. Яъни, тезкорлик жавобгарликдан озод қилмайди. Ҳаммаси қўл билан қўй­гандек, кўз билан кўргандек аниқ, рав­шан бўлиши даркор.

– Давлат раҳбари илк сафарини Тур­­кистондан бошлади. Хожа Аҳмад Яс­савий мақбарасига борди, сўнг Ман­­­­­­­­­­­­­­ғис­тов­даги Бекет отани зиёрат қил­ди. Умуман элимиз қадимий оби­да­ларга бой. Президент шу жой­лар­нинг ҳам­масини оралаб, боболар ру­ҳига таъзим бажо қилди. Ростини айт­­ганда, бун­гача Қасим-Жўмарт Ке­мелули кў­пинча ташқи сиёсатда, дип­ломатик ва­зифа билан хориж мам­ла­катларида юр­ганликдан, юрт буни ях­ши қабул қилгани билан, ундан айнан шундай қо­зоқилик кутмаган эди...

– Ҳа, нима демоқчи бўлганингизни ту­шундим. Қозоқ – ота-бобосининг ру­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳини эъзозлаган халқ. Давлат раҳба­ри ўзининг дастлабки сафарини Тур­кистондан бош­лагани ҳақиқий туркий нуқтаи назардан келиб чиққан ху­лоса дейиш мумкин. Бу Қасим-Жўмарт Ке­мелулининг хориж­да кўп юр­гани билан, ота-боболар дас­ту­ри­га со­диқ­­­лигини ҳамда миллий руҳи куч­ли эка­нини кўрсатади. Шу билан бир­га, Қозо­ғис­тоннинг ташқи сиёсати сал­моғини оширган Қасим-Жўмарт Тў­­қаев­нинг қозоқиликдан четламаганини, бо­бо­лар анъаналарига садоқатли эканлигини бил­диради.

Давлат раҳбари сифатида масъу­лия­ти, залворли вазифани қадим юртга ке­либ, боболар руҳига таъзим этишдан бошлагани – эзгуликнинг белгиси. Шу боис ҳам Президентнинг  “Туркистоннинг янгиланиши тараққиёт йўлимизнинг тўғ­рилигини кўрсатади”, дегани бежиз эмас.

Муқаддас қадамжолар ва доно шахс­ларни эъзозлай олган қозоқ халқида “Ма­динада – Муҳаммад, Туркистонда – Хожа Аҳмад, Манғистовда – пир Бе­кет” деган ибратли нақл бор. ШҚВга сафарида Жидебайга бурилиб, Абай отамизнинг қабрига борди. Алматида Райимбек бобони зиёрат қилди. Шунинг учун, Давлат раҳбарининг элимиз хосиятли жойларини зиёрат қилиши, ўтган боболар руҳига Қуръон тиловат қилиб, халқининг омонлиги ва юртимиз тинчлигини тилагани – ёш авлодга ўрнак. “Марҳумлар рози бўлмай, тириклар бо­­йи­майди”, деган доно халқимиз. Шу боис, Президент лавозимдор вазифага кири­шиш олдидан боболар руҳига таъзим қилиб, улардан маънавий куч-қувват олгандир. Фурсати келганда айтиб ўтай, Давлат раҳбари ўтган Ра­мазон ойида мусулмон аҳли билан бирга бўлиб, масжидга бориб, Қуръон тиловат қилиб турди. Яъни, қозоқилик Қасим-Жўмарт ўғлининг қонида бор хислат.

– Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг хал­­қаро миқёсда обрўси зўр. Тўн­ғич Президентимизни бутун дунё ҳам­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жа­­­­­­­мияти билади, ҳурмат қилади. Уму­ман, Қозоғистоннинг янги Пре­­­зи­дентини хорижликлар, шу жумладан, жаҳондаги таниқли сиё­сатчи­лар қандай қабул қилишди?

– Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбошимиз – жаҳон ҳамжамиятида қадр­­ли, ўта обрўли шахс. Эгамен эли­миз­нинг дунёда машҳур бўлиши, ўзга мам­лакатлар билан мақоми тенг дав­латга айланиши Элбошининг меҳнати эканлиги сўзсиз.

Элбошимиз билан бирга элимизнинг ташқи сиёсатини шакллантириш, дунё­нинг ривожланган мамлакатлари билан мавқеимиз тенг бўлиши йўлида бугун­ги Президентимиз Қасим-Жў­март Кемел­улининг меҳнатларини ҳеч ким йўққа чиқара олмайди. Жаҳон ҳамжамиятида ҳам жуда машҳур ҳамда истиқболли сиёсий шахс. Шунинг учун янги Прези­­­­­дентимизни ҳамкасблари, бошқа мам­лакат­ларнинг раҳбарлари улкан эҳти­ром билан қабул қилишди, деб айта оламан.

Жудаям оз вақт ичида, Давлат раҳбари Россия Федерациясига расмий сафар билан, Ўзбекистон Республикасига дав­­лат ташрифи билан, шунингдек, Шан­­­­­хай ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Осиё­­­­даги ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишонч тадбирлари бўйича Кенгашнинг сам­мит­ларида иштирок этиш учун қирғиз элига, ундан кейин Тожикистонга бор­ди. Қайси эл бўлмасин, жуда илиқ қа­бул қилиб, Президентимизга юксак ҳур­мат кўрсатилди. Бу – биринчидан, ал­батта, Элбошининг бунгача бўлган ёр­қин йўли, нуфузи, иккинчидан, Қасим-Жўмарт Кемелулининг дунёдаги энг йи­рик, истиқболли халқаро сиёсий таш­­килот – БМТнинг Бош котибиятида юқо­ри лавозимда бўлиши, Женевадаги бўли­мини бошқариши – буларнинг ҳам­маси унинг сиёсатчи сифатидаги мар­табаси, обрўсини кўрсатса керак.

Нур-Султан шаҳрида Астана иқти­со­дий форуми, Евроосиё иқтисодий ит­ти­фоқининг саммити, яқиндагина Пре­­­­­­­зидент ҳузуридаги хорижлик сармоя­дорлар кенгашининг йиғини ўтди.

Ушбу тадбирлар арафасида хорижлик делегация билан шахсий таркибда, ке­йин кенгайтирилган таркибда учра­шувлар ўтди. Шунда кузатганим, ҳар бир давлат­нинг делегациясини қабул қил­ганда аввало қозоқча гапириб, барча давлат тартибларига тўлиқ риоя қилди. Кейин улар билан таржимонсиз уларнинг тилида эркин мулоқотда бўлганига гувоҳ бўлдим.

Масалан, Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг беш тилни билишини эл би­лади. Бироқ бир кунда беш тилда га­пирганини ҳеч ким кўрмагандир. Биз шунга гувоҳ бўлдик. 

Астана иқтисодий форумига махсус ташриф буюрган Хитой Халқ Рес­пуб­ликасининг Давлат идораси раҳбари ўринбосари Хань Чжэн билан қозоқча бошлаб, хитойча давом эттирди. Сўнгра, муқаддам Франциянинг иқтисодиёт ва молия вазири бўлган, бугунги кунда Халқаро валюта жамғармасининг бош­қарув директори Кристин Лагард билан французча суҳбатлашди. Шунингдек, анжуманда иштирок этаётган хорижлик етакчи таҳлилчилар билан ўтган уч­ра­­шувда инглиз тилида, Армения пре­зи­денти Армен Саркисян ҳамда Россия Сбербанкининг бошқарма раиси Герман Греф билан рус тилида гаплашди.

Фурсати келганда айтиб ўтиш жоиз, Бишкекдаги ШҲТ саммитидан кейинги меҳ­мондорчиликда Хитой ва Ҳиндистон давлат раҳбарларининг ўртасида бири билан хитойча, иккинчиси билан инг­лизча гаплашиб ўтирди. Бошқа мам­лакат раҳбарлари таржимон орқали гаплашаётганини кўрдик. Қозоқнинг “етти элнинг тилин бил, етти турли илм бил”,  деган донолиги шу бўлса керак.

Ушбу муҳим халқаро майдонларнинг барчаси – давлатимизнинг ҳамда Пре­зидентининг бутундунё сиёсий эли­таси­даги юксак мавқеини билдиради, деб ўйлайман.

Хорижлик ҳамкасблари, умуман, чет эллик сиёсатчилар қандай қабул қилди, деган масалага келсак...

Масалан, сайлов натижасидан кейин Пре­зидент номига 134та мамлакат ҳам­да ҳукумат раҳбарларидан, 26 йирик халқаро ташкилотлар етакчиларидан таб­рик телеграммалари келди. Уларнинг орасида Владимир Путин, Дональд Трамп, Си Цзиньпин, Эммануэль Макрон, Ангела Меркель, Тереза Мэй, Ре­жеп Тайип Ердўған, Антониу Гутерриш, Дональд Туск, Пан Ги Мун ҳамда  бошқа кўплаб йирик сиёсатчилар бор. Бун­дан ташқари, Қасим-Жўмарт Ке­мел­ули­ни шахсан танийдиган дунё­вий шахс­­лар ҳам ўз табрикларини йўллаш­­ди. Уларнинг барчаси ҳам Қозо­ғис­тон билан ҳамкорликни янада тиғиз да­вом эт­­тириб, дўстлик алоқаларини мустаҳ­кам­лашларини маълум қилишди.

Яъни, Қасим-Жўмарт Кемелулининг жаҳон сиёсатидаги, халқаро ҳамжамият­даги нуфузининг ўзи, элимиз тарақ­қи­ётига, элга сармоя жалб қилишга, хо­­рижлик йирик компаниялар билан ше­рик­лик тадбирларни амалга оширишга таъсир кўрсатишига ишонаман.

– Давлатлар ва уларнинг прези­дент­­лари орасидаги ўзаро ҳамжи­ҳат­лик, дўстлик муносабатлари маълум. Энди матбуот котиблари қай даражада ти­ғиз алоқа ўрнатган? Сиз шу вақт мо­­байнида қайси давлат­лардаги ҳам­касб­­ларингиз билан қандай муноса­бат­дасиз?

– Умуман, халқаро муносабатларнинг ўзи дипломатик алоқалардан ташқари, шахсий инсоний муносабатларга бе­во­сита боғлиқ. Бунга Элбоши Нурсултан Абишулининг дўстона муносабатларга таянган ҳолда, ўша даврдаги Россия Президенти Б. Елцин билан, ХХР ҳам­да Ўзбекистон раҳбарлари билан че­га­ра масаласини шов-шувсиз ҳал эти­ши, шунингдек, АҚШнинг аввалги пре­зидентлари Жорж Буш, Билл Клин­тон билан яхши муносабатлари туфайли Қо­зо­ғистонга АҚШ сармоясининг келиши каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Шу каби Давлат раҳбари Қасим-Жў­март Тўқаевнинг ҳам кўплаб давлатлар раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилотлар етакчилари ва алоҳида фаол сиёсат­чилар билан яхши танишлиги, дўстлиги катта ютуғимиз.

Ушбу сўнгги сафарлар давомида Рос­сия президентининг матбуот коти­би, президент девони етакчисининг ўринбосари Дмитрий Песков билан, Ўзбекистон Республикаси президенти девони етакчисининг биринчи ўрин­босари, матбуот котиби вазифасини бажарувчи Азиз Мағрупов билан, Бе­ларусь президентининг матбуот коти­би Наталья Эйсмонт билан, Қирғи­зис­тон президентининг матбуот коти­би Тўл­ғо­­най Стамалиева билан, Тожи­кис­тон пре­зидентининг матбуот котиби Абду­фаттоҳ Шарифзода билан танишиб, дўстлашиб кетдик. Бир-биримиз билан хабарлашиб, байрамларда бир-биримизни табриклаб турамиз.

Матбуот котиблари орасидаги яхши муносабат, энг аввало, ишимизнинг са­марадорлигини, сифатини оширади. Шу боис ҳамкасблар билан тиғиз алоқа ўрнатишнинг моҳияти зўр. Масалан, Президентнинг Ўзбекистонга сафари чо­ғида Ўзбекистонда Қозоғистон йили­нинг очилиш тантанасини ҳамкасбим Азиз Мағрупов билан келишиб, икки соат ичида тадбирларни  элимизда кўрсатиш имконига эга бўлдик.

Бу каби, илгари икки давлат раҳбар­ларининг Москвада ўтаётган учрашув­ларидан ҳам бевосита кўрсатув бўлма­ган экан. Албатта, мухбирлар бевосита алоқага чиқиб, репортажлар беришади. Бироқ, Президентларнинг бир соатга яқин матбуотга мўлжалланган ахборот­ларини бевосита кўрсатиш йўлга қў­йилмаган эди. Биз ана шу матбуот анжуманини республика “Хабар 24” ка­налидан тўлиқ намойиш қилишга эришдик.

Сўнг, Қирғизистондан ШҲТнинг  ҳамда Тожикистонда ўтган саммитлардан бево­сита эфирга уланиб, ҳайъат мажлис­ла­рининг фаолиятини халққа кўрсатдик.  Бу ютуқларнинг барчаси, биринчи нав­батда президентларнинг матбуот котиб­ларининг ҳамжиҳатлиги туфайли деб биламан.

– Давлат раҳбари вазифасига ки­ришган кундан эътиборан, матбуот хиз­матининг ижтимоий тармоқлардаги фаол­лиги сезиларли даражада ортди. Тармоқлардан фойдаланувчилар кўп­лаб маълумотларни тез ўқиш им­ко­нига эга бўлди. Бу жиҳат нима билан боғлиқ?

– Тўғри айтдингиз. Президентнинг матбуот хизмати бугунда барча машҳур ижтимоий тармоқ дастурларида мав­жуд. Биринчидан, бу – бугунги кун­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг талаби. Буни тан олмасак бўл­­майди. Иккинчидан, Давлат раҳбари 2011 йилдан буён Твит­­­­­­­­­­тер ижтимоий тармоғининг фаол иш­­тирокчиси. БМТ Бош котибининг ўрин­босари, Женевадаги бўлимнинг Бош директори лавозимида, “виртуал тар­моқ”нинг имкониятларидан кенг фойдаланган. Бугунги кунда Давлат раҳбарининг Твиттерида 130 мингдан зи­ёд ўқувчиси бор.

Ҳозир Президент Твиттердаги саҳи­­фасидан элимиздаги ижтимоий-иқ­­­­­ти­­содий, сиёсий масалаларга ёки во­­­қеа­ларга оид фикрини ёзиб, таклиф ва топ­шириқларни бериб турибди. Бундай иш усулининг муҳим томони – вақт те­жа­лади. Президент учун бу – жуда ҳам му­ҳим омил. Сабаби берилган топши­риқ­нинг тезда эътиборга олиниб, зарур ечи­мини топиши – бош мақсад.

Агар таққослайдиган бўлсак, жаҳон­да­ги Твиттер тармоғидан энг фаол фой­­даланадиган сиёсатчи Дональд Трамп экан. Унинг ўзи твитига инглиз тили­да ёзади. Қасим-Жўмарт Кемелули қо­зоқ, инглиз, ҳамда рус тилларида ёза­ди. Президентимизнинг мана шу аф­заллигини фильм суратга олган рос­сиялик журналист А. Пивоваров ҳам таъкидлаб ўтди.

Президент ўзининг сайловолди дас­турида, ўтказаётган мажлисларида ҳам давлат органларининг барча даражадаги биринчи бошлиқлари ижтимоий тар­моқларда рўйхатдан ўтиб, шу орқали иш­ни жадаллаштиришни, самарасини орт­ти­ришни талаб қилмоқда.

Бундан ташқари, апрель ойида Қасим-Жўмарт Кемелулининг Инстаграмм тар­моғида расмий аккаунти очилди. Ҳо­зир унда ярим миллиондан зиёд ўқувчиси бор.

Булар – Давлат раҳбарининг шахсий аккаунтларига оид. Шунингдек, расмий Ақўрда сайтидан ташқари, матбуот хиз­­матининг Фейсбук, Твиттер ҳамда Инс­­­­таграммдаги аккаунтлари жадал тарз­­­­­­­­да сўнгги янгиликларни тарқатяпти. Бу­­­­­­ларнинг яна бир ижобий томони – ах­боротни тез тарқатибгина қўймай, тиғиз алоқа ҳам ўрнатилади. Яъни, ўқувчилар нафақат ўз фикрини билдиради, балки савол йўллаб, таклифларини ёзишади.

– Берик Уалиули, тиғиз алоқа де­моқчи, бундан бироз бурун akorda.kz расмий сайтида Президентнинг виртуалли қабули очилди. Виртуал алоқага чиқиб, хат ёзиб, хабарла­шаётганлар борми? Умуман, унинг сама­раси қандай?

– Тўғри, жорий йил 22 апрелда www.akorda.kz сайтида Қозоғистон Рес­пуб­ликаси Президентининг виртуал қа­були очилди. Унинг асосий мақсади – фуқароларнинг жамият билан бевосита алоқа ўрнатишига эришиш, эл ичида юз бераётган воқеаларни назорат қилиш ҳамда тезкор чоралар кўриш.

Виртуал қабул очилгандан буён, атиги 3 ойнинг ичида 1500дан зиёд хат келиб тушди. Унинг ярмидан кўпи кўриб чиқилиб, тегишли жавоблар берилди.

Бунинг фойдаси ҳақида айтадиган бўл­сак, ёдингизда бўлса, июнь ойининг охи­рида Президент даромади кам, иж­тимоий аҳволи ночор гуруҳдаги фу­қа­роларнинг шу вақтгача олган насия­лари ва уларнинг устама ҳақларини кечириш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди. Бу тоифага кўп болали, ногирон болалари бор оилалар, ёлғиз боқувчисидан айрил­ганлар, иж­тимоий ёрдам оладиганлар, етим бо­лалар киради. Улар – турли сабаблар билан қийин аҳволга мубтало бўлиб, олган кредит мажбуриятларини бажара олмаганлар.

Хўш, бу муаммо қаердан келиб чиқди? Ҳозиргина айтиб ўтилган Президентнинг виртуал қабулига энг кўп ёзилган масала – мана шу кредит муаммоси экан. Шу боис Давлат раҳбари шикоятларнинг барчасини тўплаб, қарор қабул қилди. Яқинда Ҳукуматнинг кенгайтирилган маж­лисида Президент бу тадбир бир мар­­талик акция эканлигини, кейин давом эт­маслигини таъкидлаб, огоҳлантирди. Ма­на, виртуал қабулнинг фойдали кў­риниши.

Президентнинг виртуал қабулига келиб тушган ҳар қандай хат, албатта кўрилади, унинг ҳаммасини Давлат раҳ­бари кўриб чиқиши мумкин эмас, унинг бошқа ишлари ҳам етарли. Бироқ хатни Президент Девонининг ходимлари, ваколатли органлар ўрганишади. Уларга жавоб ёзилиши, қарор қабул қилиниши – Президентнинг шахсий назоратида.

– Қозоғистон тарихидаги иккин­чи Президентнинг биринчи матбуот ко­тиби бўлиш – тарихий воқеа. Масъу­лиятнинг юки ҳам енгил эмас­лиги ту­шунарли. Умуман, Прези­дентнинг матбуот котиби қандай бўлиши керак?

– Ҳа, Давлат раҳбарининг матбуот котиби бўлиш – мен учун, чин маънода, тарихий воқеа. Қасим-Жўмарт Кемелули жавобгарлиги залворли вазифани менга ишониб топширди. Президентнинг ишон­чини оқлаш учун ҳамда элга, давла­тимизга виждонан хизмат қилиш учун, журналист ҳамкасбларимнинг ҳам кўнг­лини қолдирмай, иложи борича очиқ бўлишга ҳаракат қилиб, бор куч-ғайра­тимни ишга солиб меҳнат қиляпман.

Матбуот хизмати – Қозоғистон Пре­зидентининг амалга ошираётган хиз­матининг кўзгуси. Давлат раҳбарининг ахборот майдонидаги асосий ишончли вакили бўлгач, матбуот котибининг масъу­лияти жуда юқори. Хато қилишга ҳу­қу­қи йўқ. Шу боис матбуот котиби мана шундай талабларга мос  бўлишга инти­лиши даркор.

– Суҳбат давомида Қасим-Жўмарт Кемелулининг 5 тилни билишини ай­тингиз. Президент кўп жойларда қо­зоқча гапиряпти, бироқ, кўпчилик уни рус тилли деб ўйлайди. Давлат раҳ­­бари қозоқча ОАВни мутолаа қила­дими?

– Албатта, “Egemen Qazaqstan”,  “Ай­қын”, “Астана ақшамы” газеталарини кундаликда ўқийди. Булардан ташқари “Ана тілі”, “Туркістан”,  “Қазақ әдебиеті”,  “Жас қазақ”, “Алматы ақшамы” каби ҳафталикларни кўздан кечириб, назо­рат қилади. Агар яхши мақолалар, му­­­­­соҳабалар чиқса, шошилмай ўқиб, та­­гига чизиб, ҳатто баъзиларига фикр­ла­­рини ёзиб ҳам қўяди. Даврий нашр­ларда чиққан танқидий ёки муаммоли мақолаларни ўқиб, ваколатли орган­ларга махсус топшириқлар берадиган пайтлари ҳам бўлади.

Жамиятдаги муҳим масалаларни кў­тарадиган телекўрсатувларни кўриб, ижтимоий тармоқ орқали  фикрларини билдиришини яхши биласизлар. Ма­салан, ўзим олиб борадиган “1-студия” сиё­сий ток-шоуга оид Қасим-Жўмарт Ке­мелули твит ёзиб, илиқ фикрини бил­дирди. Бу жамоа учун улкан қувонч. Шу каби миллий каналдаги “Дара жол” дастурига ҳам  фикрини билдириб, ижодий жамоага ҳамда журналист Да­на Нуржигитга миннатдорчилик бил­дир­ган эди. “Таңшолпан” дастурининг ҳам доимий томошабини. “Шалқар” ра­диосини мунтазам тинглайди. “Айнан қозоққа хос гаплар айтилади”, дея фик­рини билдиргани ёдимда.

Хуллас, қозоқ газеталарини ўқийди, телелойиҳаларини томоша қилади, қозоқ радиоахборотларини тинглайди.

– Суҳбатингиз учун раҳмат!

Серик АБДИБЕК суҳбатлашди. “Egemen Qazaqstan”дан, 2019-07-26, 18:15 723
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.