26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Қозоғистоннинг энг яхши товари'' минтақавий танлови

Туркистон шаҳридаги Есимхан майдонида “Туркистон маҳсулотлари -2019” энг яхши маҳсулотлар кўргазмаси ўтди.

Тадбир маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев, вилоят тадбиркорлар палатаси директори Д. Абсаттаров, Минтақавий кенгаши раиси Қ. Абасов, вилоят маслаҳати депутатлари ҳамда бошқа минтақа тадбиркорлари иштирок этдилар.

Тадбирда озиқ-овқат, фармацевтика, машинасозлик, кимё, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида фаолият юритаётган вилоятнинг 100дан зиёд ишлаб чиқарувчилари ва Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларидан келган икки мингдан кўпроқ одамлар қатнашдилар. 

Ушбу тадбир билан бир қаторда “Қозоғистоннинг энг яхши маҳсулоти” танлов-кўргазмаси ҳам ўтказилди. Бу ерда нафақат йирик компаниялар, балки кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳам маҳсулотларини кўпчиликка намойиш этдилар.

Мустақил таҳлилчи-аудиторлар, Тадбиркорлик ассоциациялари, маҳаллий даражадаги давлат органлари вакилларидан иборат таҳлил комиссияси экспозицияларни кўздан кечириб, учта номинация бўйича дипломантларни ажратди. Чунончи, “Халқ истеъмолидаги энг яхши товарлар” номинацияси бўйича тиббий буюмлар ишлаб чиқарадиган “Marai E7 Group” МЧБ, Сайрамдаги “Олтин одам” тикувчилик компанияси, жиҳоз ишлаб чиқарадиган “Азия Бренд” МЧБ, “Ишлаб чиқаришга мўлжалланган энг яхши маҳсулотлар” номинацияси бўйича “Кентов трансформатор заводи”, “Эластополимет” МЧБ ҳамда ғишт ва ип ишлаб чиқарадиган “ТМстрой21” компанияси ғолиб чиқди. “Энг яхши озиқ-овқат товарлари” номинацияси бўйича Сайрамдаги “Dala-Fruit.kz” компанияси, “Хамит” ҚМЖ ва “Балмуздақ” компаниялари тақдирланди.

Иштирокчиларни баҳолашнинг асосий мезонлари мақсулотнинг сифати ва рақобатбардошлиги бўлди. Тилга олинган ғолиблар йил сўнгида Нур-Султан шаҳрида ўтадиган “Қозоғистоннинг энг яхши маҳсулоти” республика танловида иштирок этишади.

Тадбир қатнашчиларига туркистонлик ишлаб чиқарувчилар томонидан турли маҳсулотлар, имтиёзлар берилиб, лотерея ўйини ташкил қилинди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-07-29, 15:15 709
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.