26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқни жипслаштирган тадбир

Туркистон вилоятида “Бирга Тоза Қозоғистон” экологик акцияси доирасида умумхалқ шанбалиги ўтиб, унда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари М. Мирзағалиев қатнашди. 

У тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, кўпчилик билан бирга “Арис-Туркистон” сув канали ёқасини ахлатдан тозалашга бош бўлди.

Аҳоли манзилларини ахлатдан тозалаш, сув каналларини очиш, кўча бўйлари ва ариқларни қайта тиклаш мақсадида уюштирилган тадбирда вилоятнинг 16та туман ва шаҳридан 51635 киши иштирок этди. Шанбаликка 397та махсус техника жалб этилди. Мазкур тадбирда маҳаллий туман, шаҳар ҳокимликлари ходимлари, бошқармалар мутахассислари, индустриявий минтақаларда жойлашган корхона ходимлари, жамоат ташкилотлари, кўнгиллилар ва ОАВ вакиллари, маҳаллий аҳоли фаоллик кўрсатди.

Акция доирасида вилоят ҳудудидаги барча дарё, кўл ва каналлар тартибга келтирилиб, аҳоли манзилларидаги кўча бўйлари ахлатдан тозаланди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-29, 18:50 576
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.