26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Партия халқ манфаатларини ҳимоя қилиши керак

Давлат раҳбари “Nur Otan” партияси Раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбекни қабул қилди.

ҚР Президенти Қ. Тўқаевга “Nur Otan” партиясининг бугунги фаолияти, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик дастакларини жонлантириш ҳамда Президент Маъмурияти билан бирлашган ишларни таъминлаш ҳақида ахборот берилди.

Бауржан Байбек минтақаларга қилган сафарларининг якунлари, партия сафини тозалаш жараёнида “Nur Otan”нинг бошланғич партия ташкилотлари билан ишини мустаҳкамлаш фаолияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у демократик кучларнинг умуммиллий коалицияси фаолияти тўхтатилгани ва партиянинг жамоатчилик ишончи Миллий кенгаши фаолиятида институционал қатнашиш режасини хабар қилди.

Қозоғистон Президенти партия билан халқ ўртасидаги алоқани кучайтиришнинг муҳимлигини таъкидлади. Давлат раҳбари партия аъзоларини мамлакат ҳаётида фаол қатнашишга ва халққа яқин бўлишга чорлади.

– Партия фуқаролар учун шаффоф ва ҳаммабоп бўлиши, халқнинг манфаатларини самарали ҳимоялаши лозим. Партиянинг жамоатчилик қабулхоналари Президентнинг виртуал қабулхонаси билан тиғиз алоқада бўлиб, фуқароларнинг музокараларини ҳал қилишнинг чинакам дастагига айланиши керак, – деди Қасми-Жўмарт Тўқаев.

Akorda.kz, 2019-07-29, 18:54 668
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.