26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЕРЛАН АЙТАХАНОВ МЕГАПОЛИС ҲОКИМИ

Давлат раҳбари Фар­мо­нига кўра Ерлан Айта­ханов Шимкент шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

 – Айтаханов Ерлан Қуаниш­ли Шимкент шаҳри ҳокими этиб та­йинлансин, – дейилади Прези­дент Қасим-Жўмарт Тўқаев Фар­монида. 

Шаҳар фаоллари йиғинида янги ҳокимни таништиришга ҚР Президенти Маъмуриятининг  раҳ­бари Қримбек Кўшербаев махсус ташриф буюрди. Қрим­бек Елеуули Президент топши­ри­ғи бўйича кадрларни та­йин­лаш учун атайин кел­­ганини, Аб­­­­­дирахимов сиёсий ишончни оқ­­­­­­­­ламаганини, раҳбарлар ўзла­рини халқ хизматчисига хос ту­­тиши лозимлигини эслатди. Қ. Кў­­­­­­­­­­­­­­­шербаев Г. Абдирахимовнинг хизматдан кетганини айтиб, Шим­­кент шаҳрининг янги ҳокими ва­зи­фасига Ерлан Қуанишули Ай­та­ханов муносиб эканини  таъ­кид­лади.

Ерлан Айтаханов 1971 йи­ли туғилган. Иккита олий маълу­моти бор – иқтисодчи ва ҳуқуқ­шунос, иқ­ти­сод  фанлари номзо­ди.

Ерлан Қуанишули меҳ­нат фаолиятини банк­да иқтисод­чиликдан бошлади. 1995 йил­дан 2012 йилгача Қозоғистон банкларида турли вази­фаларда, “Қазақстан Темір Жолы” компа­ниясида ишлади.

У Транспорт ва коммуникация вазирлиги ҳузурида, Рақобатни муҳофаза қилиш ва табиий мо­­нополиялар Агентлигида тур­­ли раҳбар лаво­зимларда, Ақ­­мў­ла вилояти бўйича молия­­­вий инспекция раҳбари бўл­ди. Шу­нингдек, ЖҚВ ҳокими ўрин­босари вазифасини ҳам ба­жар­ди. 2012 йилдан бошлаб Е. Айтаханов ҚР Президенти Маъ­мурияти ҳузу­рида давлат инс­труктори бўлиб хизмат қил­ди. Ҳозирги кунга қа­­дар Тур­кистон вилояти Ўтрор ту­мани ҳокими бўлган.

***

ҚР Президентининг расмий сайтида Дав­лат раҳбари Фар­мо­ни билан Абдирахимов Ға­би­дул­ла Рахматуллаули Шимкент шаҳри ҳокими вази­фасидан озод этилганлиги хабар қи­лин­ди.

2019-07-30, 18:36 685
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.