26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Оңтүстік-цирк” “Келажак энергияси” мавзуида шоу уюштирди

ЭКСПО-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасининг очилиши муносабати билан, “Оңтүстік-Цирк” корхонаси Шимкент шаҳридаги “Хаёлот олами” хиёбонида “Келажак энергияси” мавзуида шоу дастури ташкил этди.

Тадбирда вилоят маданият бошқармасига қарашли “Оңтүстік-Цирк” эстрада жаз оркестри ва артистлари ўз санъатларини намойиш этдилар. Икки қисмдан иборат ўзгача лойиҳа доирасида циркнинг “ХБЭНД” эстрада жаз оркестри жўрлигида маҳаллий ҳамда хорижнинг таниқли замонавий асарлари жонли овозда ижро этилди. “Оңтүстік-Цирк” эстрада жаз оркестрининг бош дирижёри, халқаро жаз фестивалларининг лауреати – Серик Ўтегеновдир. Касбий созандалардан иборат оркестр жамоасининг концерти томошабинлар қалбидан жой олди. 

ЭКСПО-2017 кўргазмасининг очилиши муносабати билан ўтказилган жонли овоздаги концертда қозоқ эстрадасининг маэстроси, созанда Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб, дирижёр Нурлан Байгўзов иштирок этди. 

Бундан ташқари томошабинга “Оңтүстік-Цирк” артистларининг “РЕД-ШОУ” лойиҳаси доирасида “Келажак энергияси” замонавий чироқлар эффекти ҳам намойиш этилди. “Келажак энергияси” номли ЭКСПОнинг рамзи қуёш қуввати, сув қуввати ва ер қуввати деган учта унсурдан иборат бўлганлиги сабабли циркнинг фаер-шоу, ёруғ-шоу ва акробатлари ҳамда шоу балет артистлари юқорида кўрсатилган кўринишларни ифодалашди.

 

 

Саодат ШАРИФБОЕВА, 2017-06-15, 11:08 812
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.