26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Болалар учун бепул дорилар

Қозоғистонда 2020 йил 1 январдан болаларга рецепт асосида тайинланадиган дорилар, бепул бўлади. Буни ҚР Соғликни сақлаш вазири Е. Биртанов журналистларга берган мусоҳабасида маълум қилди.

– Келаси йил бошидан болаларга рецепт асосидаги дориларни тиббий суғурта ҳисобидан бепул беришни мўлжаллаяпмиз. Кейин эса аҳолининг ижтимоий ночор қатламлари ўртасида бундай дориларни олувчилар сафини кенгайтирамиз. Зеро, улар ҳам давлат ҳисобидан суғурта қилинган ва шу тоифадагиларни дорилар билан тўлиқ қамраб оламиз, – деди Е. Биртанов.

Вазирнинг айтишича, бугунги кунда рецепт асосида бериладиган дориларнинг умумий ҳажми 300 млрд. тенгега яқин бўлиб, унинг атиги учдан бир қисмини давлат қопларди.

– Тиббий суғурта шароитларида, у келаси йилдан бошланади, мавжуд жамғармалар ҳисобига икки йил мобайнида беморларимизни рецепт асосида бериладиган ҳамма дорилар билан тўлиқ қамрай оламиз, – қайд этди вазир.

Вазирнинг айтишича, шифокорнинг ҳар қандай рецепти тиббий суғурта ва бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми ҳисобига тўлиқ ёки қисман давлат томонидан таъминланиши мумкин.

– Бу – ўз ҳисобидан дори сотиб олишнинг кераги йўқ, унинг ҳаммаси тиббий суғурта билан қопланади, демакдир. Яъни, бу халқаро тажриба бўлиб, унда шифокор даволайди, дорилар эса тиббий суғурта ҳисобидан харид қилинади. Биз бунга ниҳоят етиб келдик. Янги шароитда биз бу муаммони тўла ҳал этиш учун, керакли маблағни оламиз, – деб таъкидлади вазир.

ҚозАхборот, 2019-07-31, 18:23 83
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.