26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йўловчиларга мазза бўлди

Янги автобуслар Шимкент кўчалари кўркига кўрк қўшаётгани қувонарли ҳол. Шаҳарнинг олис ва чекка ҳудудларига ҳам янги автобуслар қатнамоқда. 

Аҳоли зич жойлашган “Азат” кичик тумани, собиқ “Пахтакор-1” мавзесига, мана, бир ҳафтадирки, эски “Газель”лар ўрнига салонига кондиционер ўрнатилган кенг, яшил рангдаги автобуслар қатнаб, аҳолини қувонтиряпти. Айримлар бир неча кунга қадар бундай янгиликка ишонмай ҳам юришди. Ҳар 5-10 дақиқа сайин юрадиган автобус йўловчиларга роса қулай бўлди.

Шимкентликлар ва шаҳар меҳмонлари бундан буён 2 ГИС мобил иловаси орқали шаҳар автобусларининг ҳаракатини онлайн тартибда кўриб, ҳаракатини назорат қила олади.

Бу ишларни шаҳар ҳокимлиги ёрдамида Шимкент шаҳрининг рақамлаштириш бошқармаси ва 2 ГИС компанияси амалга оширмоқда.

Мегаполис 2 ГИС харитасида жамоат транспорти ҳаракати пайдо бўлган Қозоғистоннинг дастлабки шаҳри. Бу тизим, шунингдек, Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Новосибирск сингари шаҳарларида қўлланилмоқда. Ушбу иловани смартфондаги Play Market  орқали юклаб олиш мумкин. Телефонингизга юкланган иловага кириб, бекат белгисини боссангиз, харитада автобуслар пайдо бўлади. Ёки излашда маршрутнинг рақамини киритсангиз, жамоат транспортининг қаерда келаётганини ва автобус йўлини ҳам кузата оласиз. Бу, ўз навбатида, бекатда узоқ вақт кутиб қолиш муаммосини бартараф этади.

 Тизим фақат онлайн орқали фаолият юритади, шу боис ҳам смартфоннинг интернетга қўшилиши муҳимдир. Агар автобус тиқилинчда қолса ёки бошқа сабаблар билан йўналишдан чиқса, ўзгаришлар ҳар 30 сониядан кейин харитада кўрсатилади.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-07-31, 18:28 649
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.