26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жетисайда диагностика маркази қуриляпти

Туркистон вилояти Жетисай туманида таҳсинга лойиқ бун­­­­ёдкорлик ишлари давом этмоқда. Жанааул округига қарашли Интимақ қишлоғида хусусий тадбиркор Б. Шавкеев 2 қаватли диагностика марказини қурмоқда. Ҳудуди кенг иншоот қури­лиши апрель ойида бошланган. Бугунги кунда 14 қурувчи уч сменада ишламоқда.

– Барпо этаётган иншоотимиз диагностика маркази бўлади. Келгусида аҳолига маслаҳат ва даволаш-ташҳис хизматини кўр­сатиш турларининг кенг тар­моғини таклиф этамиз. Марказ замонавий юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жи­ҳоз­­­­ланади. Беморларга олий тоифали шифокорлар маслаҳат беради. Бунга қадар Шимкент, Туркистон шаҳарларига бориб,  тиббий кўрикдан ўтаётганларнинг бундан буён бизнинг  марказда текширилишига имконият ярати­лади, – дейди С. Шавкеев.

Шавкеевлар авлоди бундан 3 йил муқаддам Жанааул аҳо­ли манзилида ўз маблағи ҳисо­бидан 150 ўринли замонавий боғча очиб берган эди. Қишлоқ аҳолиси боғча фаолиятидан мамнун. Ҳозирги кунда бу ерда 150 бола тарбияланса, яна 60 кичкинтой навбатда турибди. 

Шу­ни эътиборга олган Сар­дор Бахтиярули апрель ойида боғча қошида 150 ўринли мак­табгача тайёрлаш маркази қу­рилишини бошлаб юборди. Айни кунда иншоотнинг 2-қавати қурилмоқда. Мазкур бинони декабрь ойида фойдаланишга топшириш  кутил­моқда.

Шавкеевлар авлодининг бар­чага ибратли хайрли иш­ларидан жанааулликлар миннатдор.

Жетисай туман ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-07-31, 19:11 93
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.