26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Электрон имзо вақтингизни тежайди

Ҳуқуқий статистика органлари давлат хизматининг 4та турини бажаради. Булар судланганлик ҳолати ҳақида маълу­­мотнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик, архив ва проку­ра­тура органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга муҳр босиш.

Мазкур хизматларнинг 3 ту­рини “электрон ҳукумат” www.egov.kz веб-портали ор­қали олиш мумкин. Яъни, Сиз хиз­­­матларни уйдан чиқмай, элек­трон рақамли имзо орқали он­лайн топшира оласиз. Буни ҚР Бош прокуратураси Ҳуқуқий ста­тистика ва махсус ҳисобга олиш қўмитаси Туркистон ви­ло­ят бошқармасининг уюшган жи­­­ноятчилик соҳасидаги ҳуқу­қий-ахборий шакллантириш бў­лимининг бош прокурори Муқаш Ўшаев маълум қилди.

Унинг айтишича, расмий ҳуж­­жатларга муҳр босишни ҳи­соб­га олмаганда, барча хизмат­лар бепул кўрсатилади, улар­ни кўрсатганлик учун 0,5 ОҲК қийматида давлат солиғи оли­нади.

Судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома Жиноят Ко­дек­сининг 79-моддасида белги­ланган тартибда берилади. Яъни, жиноятни таъқиб қилиш тўх­татилган ёки судланганлиги  ту­гатилган ёки олиниб ташланган фуқаролар “судланмаган” деган маълумотнома олади. Хизмат кўрсатишнинг энг кам муддати – 10 минут, қўшимча текшириш вақ­­­­тида – 3 иш куни бўлади, – де­­­­ди М. Ўшаев.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумотномалар бе­риш электрон шаклда “элек­трон ҳукумат” веб-пор­тали ор­­­қалигина амалга оширила­­ди. Хизмат натижасини 15 ми­­­­нут ичида олади. Архив маъ­лу­мотларини бериш ҳам ен­гил­лаштирилди. Мазкур маъ­лу­мотномани олиш учун “Фу­­қа­роларга мўлжалланган ҳу­кумат” Давлат корпорациясига ёки веб-портал орқали ариза бериш кифоя. Мазкур хизматни кўрсатиш муддати 30 тақвим кунидан 10 тақвим кунга қис­қарди.

“Прокуратура органларидан, тергов ва аниқлаш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга муҳр босиш” давлат хизмати эса автоматлаштирилмаган. Дав­лат корпорацияси орқали қо­ғоз шаклида кўрсатилади. Хиз­­­мат кўрсатиш муддати – 5 иш куни.

Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2019-07-31, 19:12 612
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.