26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамюртларимиз – ''Турк дунёси шоирлари'' китобида!

Шимкент шаҳридаги “Оңтүстік” матбуот марказида “Турк дунёси шоирла­ри” китобининг тақдимоти ва унга кирган ҳамюрт шоирлар билан ижодий уч­рашув бўлиб ўтди. Тадбир Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти қо­шидаги “Ижодкор” адабий бирлашмаси ташаббуси ва “Жанубий Қозо­ғистон” газетасининг ахборий қўллови билан уюштирилди.

Унда таниқли шоирлар, ёзувчилар, жур­налистлар иштирок этишди. Сўзга чиқ­қанлар китобнинг яратилиш тарихи, маз­муни, аҳамияти ҳақида гапирдилар, ўз ижод­ларидан намуналар ўқиб бердилар.

Муаллифлар ушбу тўплам турк дунё­сида муҳим воқеа эканлигини алоҳида таъкидлаб, ўзларининг қимматли фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

Жумладан, тақдимот маросимини оч­ган ва олиб борган таниқли шоир, фах­рий устоз, фаол жамоатчи Сунна­тулла Ак­ромов шундай деди:

Шуни айтиш жоизки, қозоғистонлик ўзбек ижодкорларнинг асарлари АҚШ, Ҳиндистон, Италия, МДҲ давлатлари ҳам­да Озарбайжонда чоп этилаётган ки­тоблардан ўрин олаётгани қувонарли ҳолдир. Ушбу китоб туркийзабон ижод­корларнинг, хусусан ҳамюрт шоир-ёзув­­­чи­ларимизнинг ижод маҳсулларини ўз ичи­га олган. У Бокуда нашр этилди, аф­сус­ки, биздан ҳеч ким унинг тақдимот ма­росимида қатнаша олмади. Лекин ўз­бекистонлик ҳамкасбларимиз, қашқа­дарё­лик таниқли ижодкор Асрор Оллоё­ров етакчилигидаги делегация Туркия ор­қали Қозоғистонга учиб келиб, бизнинг бу­гунги учрашувимизга сабабчи бўлди. 

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоя­ти­даги “Оқ сарой” адабий агентлигининг раҳ­­бари, моҳир журналист ва таржимон Ас­рор Аллоёров

Тошкентда  журналистларнинг халқаро анжумани ўтишини маълум қилди. 

– Бокудаги китоб тақдимотига келсак, чиройли баннерлар ясалиб, Қозоғистон байроғи илиб қўйилган эди, – деди у. Аммо, қозоғистонлик дўстларимиз келиш­­­­мади. Бизнинг бу ерга таш­рифи­миз­дан мақсад, озарбайжонлик ҳам­касб­лари­мизнинг саломини етка­зиб, ки­­тобга кир­ган қозоғистонлик муал­лиф­­ларни му­боракбод этишдан иборат, – деди. 

“Жанубий Қозоғистон” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Муроджон Абуба­киров таҳририят аъзоларини та­ниш­­­ти­риб, тақдимот тадбирининг мазмун­ли ўтишига тилак билдирди. 

“Ижодкор” бирлашмаси фаоллари: таниқли шоира Эркиной Султонова, ин­тернет тармоқлари орқали қозоқ-ўзбек адабиётининг равнақ топишига ҳисса қўшаётган моҳир қаламкаш Баҳодир Муталов (Оташ) қозоғистонлик 12 на­фар ижодкорнинг ҳаёти ва ижодидан маълу­­­мотлар, шеърият намуналари ки­тобдан жой олишига бош-қош бўлгани таъ­кид­ланди. 

Дарвоқе, тақдимот маросимида ўзбе­кистонлик меҳмонлардан Фарида Анис, Гулбаҳор Жумаева, Наргиза Ортиқова, ҳамюрт шоирлардан Иброҳим Туркий, Со­а­той Камолова, Умриой Каримова, Нур­хон Аюбова, Собир Шомуродов, тар­жимон Долимжон Сайфуллаев, журналист Май­сара Сафарова ва бошқалар ўз ижод маҳ­суллари билан таништиришди, ўзаро ки­тоблар алмашишди. Меҳмонларга ижо­дий бирлашманинг Ташаккурномаси топ­ши­рилди.

Н. МАВЛОНОВА. Х. ҚЎЧҚОРОВ суратга олган, 2019-07-31, 19:14 1134
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.