26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Меҳнат муҳожирларининг ҳақини еманг

Суҳбатдошим Бекзод Эгамов Ўзбекистоннинг Ғиждувонидан, Раёнобод қишлоғида истиқомат қилади. Ўтган йили илк марта Қозоғистоннинг Шимкентига келди. Унга шаҳримизнинг Қизилжар даҳасида иш таклиф қилишди. 20 сентябрь куни Руслан исмли тадбиркор билан танишди. У ерда бир ой ишлаб, сўнг уйига бориб келгач, Руслан унга устахонада ишлашни таклиф этди. У ерда юк машиналарини таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва зарур бўлса уларни бўяш билан шуғулланарди.

Маош ҳақида келишиб олишгач, Бекзод ишга киришиб кетди. Руслан эса иш бошланиши билан уни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни дастак қилиб ҳужжатларини олди. 

– Ўтган йилнинг октябрида иш бошлаган бўлсам, жорий йилнинг 30 апрелига қадар бирон марта менга ҳақ тўламади. Кўп марта илтимос қилишимга қарамасдан, пули йўқлигини рўкач қилаверди. Бироқ шу вақтнинг ўзида мен машиналарни таъмирлашдан тўхтамас эдим, бошқа машиналар ҳам олиб келинаверарди. Бир куни пулимни тўлашини қатъий талаб қилганимда эса менга дўқ қила бошлади. Қаерда бўлсам ҳам мени топиб олишларини, керак бўлса ҳуқуқни ҳимоялаш органларига мурожаат қилишларини айтди. Ишлашдан бош тортганимда эса бир неча марта мени шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, ўртоқлари билан дўппослашга ҳам журъат этди. Аёлим менга хабар қилиб, Русланнинг унга 100 АҚШ доллари юборганини айтди. Кўнглимга ғулғула тушди. Ахир у менга 810 минг тенге қарз эди. Демак, пулимдан умидимни узишим керак экан, деган фикрга келдим. Охирги пайтда тушликни бермайдиган одат ҳам чиқарди. Бир амаллаб егулик пишириб, ишимни давом эттиравердим. 

Мендан хабар бўлавермагач, аёлим излаб келди. 22 март куни келган аёлимнинг қўлини қайириб, ҳеч кимга қўнғироқ қилмаслиги учун телефонини олиб қўйишди. Апрель ойининг охирида имкон топиб, телефон, ҳужжатларсиз устахонадан қочиб кетишга муваффақ бўлдик, – дейди Бекзод Эгамов.

Авваллари бу ерга ишлашга аёли келиб турган экан. Аёл Қуанған Маханов исмли шахснинг “Мах” ХТда меҳнат қилган. Ўша тадбиркор ёш оиланинг муаммоларини ечишга сабабчи бўлган экан:

– Корхонамизда, асосан, ўзбекистонликлар ишлашади. Уларни ўзим ишга таклиф қиламан. Биз бетон плиткалар ишлаб чиқарамиз. Менда ишлаб кетганларнинг яқинларини ҳам ишга таклиф этаман. Бу ёш оила билан шундай йўл тутган тадбиркор нотўғри иш қилибди. Ишчининг ҳақини тўлаш керак. Ҳужжатларига келсак, уларни дарҳол рўйхатга олдиришга ҳаракат қиламан. Ва ҳар уч ойда ватанларига бориб келишади, – дейди ишбилармон Қ. Маханов. –Мигрантларга нисбатан шундай ҳақсизлик бўлгани учун уларни “Сана сезім” аёллар ташаббусининг ҳуқуқий марказига олиб келдим. Руслан исмли ишбилармон ҳужжатларини олиб қўйиб, унинг ҳақини тўламаслигидан ташқари, унга туҳмат қилиб, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга арз қилиб борган. Ҳозир мақсадимиз, ҳужжатларни расмийлаштириб, Бекзодни ватанига юбориш ва ўша ерда паспорт расмийлаштиришга эришиш.

Мазкур ноҳукумат ташкилотининг ҳуқуқшуноси Бекзод Туллаевнинг айтишича, бундай ҳолатлар кўплаб юз бериб туради. Бунга, иш излаб келганларнинг ҳуқуқларини билмасликлари ҳам сабаб бўлмоқда. Агар иш берувчи расмий шартнома билан уларни ишга таклиф қилганида улар рўйхатга олиниб, солиқ тўлашлари жоиз бўлади ва уларнинг меҳнатлари Қозоғистон ҳудудида қонуний деб топиларди. 

– Ҳозир Б. Эгамовнинг ҳужжати йўқ, бизнинг ташкилот Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, тез кунларда уйига қайтиши учун сертификат олиб беришга ёрдам берамиз. Сертификатни олгач, мижозимиз бу ҳужжат билан ватанига жўнатилади. Чегарани тарк этмасдан аввал жарималарни тўлашига тўғри келади. Бироқ НҲТнинг ёрдами қийин вазиятда қолган меҳнат муҳожирлари учун бепул амалга оширилади ва улар истаган пайтларда мурожаат қилишлари мумкин. Афсуски, ҳамюртларимиз меҳнат муҳожирларини ишлатиб, уларнинг иш ҳақини тўламай, ҳужжатларини олиб қўяётган ҳолатлар кўплаб учраяпти. Иш берувчилар, меҳнат муҳожирларининг қийин аҳволидан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда, – дейди ҳуқуқшунос.

Бу ҳужжат билан онаси, оиласини кўриб қайтгандан сўнг Бекзод Шимкентда бетон плиталар қуйиш билан шуғулланади.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-08-01, 15:34 28
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.