26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Д. Шукурова: ''Нафақани янги уй таъмирига сарфлайман''

Тўққиз фарзандли оилага уч хонали квартира бе­­­­­­рилганини эшитиб, қувондик. Бир дастурхон ат­рофида жамланиш бахтига муяссар бўлган оила янги уйга кўчиш тараддудида. Уй бекаси Дилбар Шу­курова билан учрашиб, қутладик ва келгуси режалари хусусида суҳбатлашдик.

Дилбар турмуш ўртоғи Суҳроб билан  8 фарзандни вояга етказишяпти. Тақдир тақозоси билан  10 ёшли қизалоғи ав­тоҳалокат туфайли ҳаётдан кўз юмган эди. "Ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса – қилиғи", деганларидек, оилага оғир кунларга чидаш осон кечмади. Кен­жа ўғли Амир 1 ёшга тўлди. Катта ўғли Нур-Султандаги ҳарбий полиция сафида хизмат қилиб қайтди. 4 қиз ва 4 ўғил  ўстираётган она фарзандлари учун манзилли ёрдамни олди.

 Бир йил муқаддам Шимкентнинг  “Нур­сат” кичик туманидан ажратилган бола­ларига кичиклик қиладиган уч хона­ли квартирани олишдан бош торт­­­ган аёл бош­қа мавзедан бошпа­нали бўлди.

– Ҳажми кичикроқ бўлганлиги ва оилада 10 нафар аъзо бўлгани учун бизга ҳокимлик тавсия қилган уй тор эди. Шу боис ҳам ундан бош тортдик. Ҳокимлик ваъдасида туриб, бизга “Шим­сити” мавзесидан уч хонали квартира ажратди. Ҳозир шу уйни таъмирлаб, кў­чиш арафасидамиз. Ижара уйда яша­ётганимиз учун  уй-жой коммунал хў­жалик бошқармасига ой сайин 8300 тен­ге тўлаб турамиз. Бунга коммунал хиз­­матларни қўшсак, 10 минг тенгенинг у ёқ буёғи бўлар экан. Бу, албатта, бизга кат­та ёрдам – дейди Дилбар.

– Уч хонали квартирани “Нурсат”да ҳам сизга таклиф қилишган эди-ку. “Шим­­­­­­­­­­­­­­­­­сити”да ҳам уч хонали квар­тира. Улар­­­­нинг нима фарқи бор?

– “Нурсат”да уч хонали квартира 64 квадрат метр, “Шимсити”да эса қарийб 80 квадрат метр. Бу бизнинг катта оиламизга анча сезиларли. Ошхонамиз 4 метрга 3 метр. Ётоқхона, залимиз ҳам анча катта экан. Гаражни қайта жиҳозлаб, икки хонали пастқам уйда  йил­лар бўйи яшадик. Энди эса ижара уйга кўчиш билан оворамиз. Бироқ ижара уй ҳам таъмирталаб экан.  

Уй соҳибларининг 70 фоизи кўчиб ки­ришганидагина хонадонларга газ ула­нар экан. Бир мавсум мобайнида  бе­рилган ёрдам эвазига квартирамизни жиҳозлаб олишга имкон берилди. Ҳуку­матимиз ваъда қилган манзилли ёр­дамни олдим. Бир кварталга 500 минг тен­ге ёрдам пули ажратишибди. Бу маб­лағни уйни таъмирлаш, жиҳозлашга сарфлаймиз.

 Янги уйга кўчиб ўтиш арафасида турган суҳбатдошим нима учун уйини таъмирлаши кераклиги билан қизиқиб, Шимкент шаҳар қурилиш бошқармаси  бошли­ғининг ўринбосари  Ғ. Ўтенбаевга муро­жаат қилдим.

– Уйлар талабга жавоб бергани учун қабул қилинган. Борди-ю, уй соҳиблари­ни квартиранинг ҳолати қониқ­тирмаса, биз пудратчи компанияларни уйни таъмир­лашга жалб этамиз. Фақат уй соҳиблари  бизга ёзма ариза билан муро­жаат қилишлари керак, – деди Ғ. Ўтен­баев.

Дилбарга  қўнғироқ қилиб, ариза бериш имкониятини айтганимда, идо­ралар ўртасида сарсон бўлиб чарча­ганини, Яратган соғлик бериб, насиб этган нафақасини таъмирлашга ишла­таётганини, шундай эса-да, ариза таш­­­­лаб қўяверишини айтди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-08-01, 16:10 509
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.