26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Банк карточкалари берилмоқда

100 минг тенгени олиш учун Арис фуқароларига банк карточкалари тарқатилмоқда. Рўйхатда турганларга, яъни 55 мингдан зиёд арислик 12 августдан бошлаб, маблағга эга бўлишади.

Бугунги кунда иккита аҳоли манзили ҳамда Арис шаҳридаги 17та мавзеда банк карточкалари тарқатилмоқда. Қизилўрда, Жамбил ҳамда Шимкент шаҳридан “Халқ банки”нинг 120 нафар ходими Арисга келиб ишлаяпти. Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Жўлдимурат Аманбаев пул олиш тартибини тушунтирди.

– Шу вақтгача 33 мингта карточка тайёрланди. Элимиз мустақилликка эришгандан буён айнан шундай, бир ойда шунча ҳужжат расмийлаштирилиб, 33 минг карточка ишлаб чиқарилмаган эди. Ҳозирги кунда тайёрлари эгаларига берилмоқда. Аммо уларга ҳозирча пул солингани йўқ. Яъни, 100 минг тенгени 12 августдан бошлаб олишади. Энг муҳими, карточкаларни вақтида тарқатиб бериш. Энг кўпи 9-мавзеда – 3771та ҳужжат тўпланган. Шаҳарни кўча-кўчаларга бўлдик, – деди Ж. Аманбаев.

Элни сабрга чақирган масъул раҳбарлар, фуқароларни хавотирга солган саволларга жавоб берадиган, махсус комиссия иш олиб бораётганини маълум қилди. Рўйхатга кирмай қолган ўқувчилар, мактаблар орқали аниқланаётгани ҳам айтилди.

Таъкидлаш жоизки, банкка ўтказилган пулни республика миқёсидаги “Халқ банки”нинг барча банкоматларидан олиш мумкин. Маблағнинг тушган ёки тушмаганини аниқлаш учун, карточкани банкоматга 3 мартадан ортиқ солиш мумкин эмас. Сабаби, 3 мартадан ортиқ фойдалансангиз, банк комиссия тўловини ушлаб қолади. Шунингдек, суд қарори билан қарзлари бўлган фуқароларга тўлов карточкалари очилмайди. Бундай ҳолатда ишончли вакилга нотариал ишонч қоғози расмийлаштирилиб, пулни ана шу вакил олиши мумкин. Уйларида бўлмаган фуқаролар эса карточкаларини 2019 йил 15 августдан бошлаб, Арис шаҳар “Халқ банки” филиалларидан олишлари мумкин. Карточкага тушган маблағдан банкнинг комиссия тўловлари ушланмайди. Бугунги кунда Арис шаҳрида банкнинг 12та банкомати мавжуд. Яна қўшимча 7-8та банкомат ўрнатилади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-08-06, 04:39 72
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.