26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўранғайда бунёдкорлик авжида

Ўранғай қишлоқ округига ташриф буюриб, кўп янгиликларнинг гувоҳи бўлдик. Доимий жамоатчи обуначиларимиз, фахрий спортчи ва тадбиркор Ирисқул Сулаймонов, газетамиз ташкил этган «Ҳидоят сари» вилоят мусобақаси ғолиби Абдумуталлиб Носиров, ҳамда қишлоқ турғуни Гулнора Ибодуллаеваларга қишлоқ ҳокими Сиздиқ Пирметов вилоят маслаҳати депутати Зуппархон Чолдонов ҳомийлигида харид қилинган ЭКСПО – 2017 кўргазмасига чипталарни топшириш пайтида тасвирга олдим.

Ҳоким С. Пирметов жорий йилда Ўранғай қишлоқ округи ҳудудида қурилиш-ободончилик ишлари бисёр эканини таъкидлаб, Қўшқўрғонда 200 ўринли янги мактаб, қишлоқ марказида қишлоқ ҳокимлигининг янги биноси қурилишлари бошлангани, шунингдек, Ўранғайда 150 ўринли мактаб биносининг лойиҳалаш тадбирлари поёнига етаётганини айтди. Қўшқўрғондаги Тойир Басанов раҳбарлик қилаётган мактабга янги бино зарурлиги ҳақида газетамиз саҳифаларида кўп марта ёзгандик. Ушбу хайрли иш ниҳоят, амалга ошганидан ёшу қари қувончда. 

Қишлоқ оқсоқоллар кенгаши раиси Обиддин Фахриддинов, Қўшқўрғон қиш­лоғининг фаол, тиниб-тинчимас отахони Йўлдош Қосимов, мактаб бунёд этаётган Ермахан Ўспанов раҳбарлигидаги «Строй сервис» қурилиш ташкилотининг даҳа бошлиғи Тўребай Ўразбеков ҳамда қишлоқ ҳокими Сиздиқ Пирметов ва мактаб директори Тойир Басановларни муҳташам мактаб қурилиши майдонида тасвирга олдим. Спорт зал, ошхона, мажлислар зали ва замонавий ўқув синфлари ёш авлод камолоти йўлида фойдаланишга топшириладиган кунлар олис эмас. Шу ерда қишлоқ, мактаб маъмурияти томонидан мактаб қурилиши бошланишида вилоят маслаҳати депутати Зуппархон Чолдоновнинг ҳиссаси катталиги таъ­кидланди. «Жанубий Қозоғистон»нинг уш­бу қишлоққа белгиланган давлат режаси ортиғи билан бажарилиши ҳақида юқорида номлари зикр этилган фаоллар иштирокида қишлоқ ҳокими С. Пирметовнинг ваъдасини олдик. Баракалла! Қишлоқдаги бунёдкорлик ишлари учун миллионлаб маблағ ажра­таётган давлатимизнинг тараққиёт ва тотувликка қаратилган сиёсатини тарғиб қилаётган «Жанубий Қозоғистон» га обунада фаол иштирок этиш барчанинг бурчи.

 

Суратларда: обунада фаолларга қишлоқ ҳокими С. Пирметов ЭКСПО – 2017 чипталарини тақдим этмоқда;  Қўшқўрғон  қишлоғидаги  янги  мактаб  қурилиши  майдонида. 

Муаллиф тасвирлари.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-06-15, 11:12 194
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.