26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Тарихи теран Туркистон'' ахборот тури бошланди

Бугун Туркистон вилоятида “Маънавий янги­ла­­­­­ниш” дастури доирасида “Тарихи теран Туркис­тон” мавзуида ахборот тури бошланди.

Бу лойиҳанинг мақсади – минтақадаги муқаддас жойлар тизимига киритилган ин­шоотларни таништириш, тарғиб қилиш, шуҳ­­ратини ошириш, тарихий тафак­курни ян­­гилаш ҳамда ички туризмни ривож­лан­­ти­ришдан иборат, 6 кунлик ахборот са­­фарини Туркистон вилоят ижтимоий та­рақ­қиёт бош­­­­­­­­қармаси буюртмаси бўйича “Ореn Ka­­­zakhs­­tan” МЧБ уюштирди.

Ушбу лойиҳа дастлабки босқичининг очилиш маросими Кентов шаҳри ҳудудидаги Шоммат эшон масжид-мадрасасида ўтди. Йиғилишда вилоят ижтимоий тараққиёт бош­­қармаси раҳбарининг ўринбосари Да­­­­­­­­­мир Жунисов “Маънавий янгиланиш” дас­­­­­тури доирасида йўлга қўйилган ушбу та­шббус маънавий соҳага силжиш бериб, ич­ки туризмнинг ривожланишига ҳам ижо­­­бий таъсир кўрсатишини таъкидлаб, бун­­дай лойиҳалар келгусида давом этишини, шу ўринда журналистлар ва иж­тимоий тармоқлар фаоллари ҳам ўлка­­­шуносликни тарғиб қилишга ҳисса қўшиш­лари керак­лигини айтди. “Серпіліс” бир­­лаш­маси­нинг раисаси Бейсенкул Нарим­бе­това мин­та­қанинг тарихий ва муқаддас қа­­­­­­дамжо­­­ла­рини тарғиб қилиш орқали аҳо­лининг та­рихий тафаккури шаклланиб, маъна­­­­­­­­вияти мустаҳкам бўлишини уқтирди.

Шундан сўнг ахборот тури иштирокчилари 13 асрдан буён кўкариб турган тут дарах­­­­­ти қошига бориб, унинг тарихи билан та­нишдилар. 

Дастлабки босқичда вилоятдаги таниқли ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаол­лари вилоятдаги 15та муқаддас жойни ора­лаб чиқди, Шоммат эшон масжид-мадрасаси ва минг йиллик тут дарахтидан бошланган матбуот сафари Уккоша ота, Йиғлоқи ота ва Саврон шаҳарчаси, Есим хон мақбараси, Ҳазрат Султон мажмуаси, Ясси (Култепа, Тур­кистон), Алхўжа мақбараси, Гавҳар она мақбараси, Арслон боб мақбараси, Ўт­­рор шаҳарчаси, Ҳожимуқон Мунайтпасов қаб­ри каби муқаддас жойларни ҳам қам­­­­раб, Ўрдабоши туманидаги “Бирлик – Ўр­дабоши” мемориал маж­муасида давом эта­ди. Журналистлар ва тармоқ фаоллари очиқ осмон остида мах­­сус чодирларда тунай­дилар. Сафар да­во­мида иш­тирок­чилар мин­­­­тақадаги 40та му­қад­дас жойга саёҳат қи­либ, уларни аҳолига тарғиб қиладилар.

Туркистон вилоя­ти­даги 20дан зиёд ин­шоот республика аҳамиятига эга хо­си­­ятли жойлар рўй­­ха­­­­тига киритилса, 60дан зиёд тарихий-ма­да­ний ёдгорликлар ви­лоят аҳамиятига эга муқаддас жойлар рўй­хатига киритилган эди. Ушбу иншоотларга келувчилар учун қулай имкониятлар яра­тилиб, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳудудини ва Култепа шаҳарчасини аслига кел­тириш ишлари бошланди. Уккоша ота мақ­барасига олиб борадиган автомобиль йў­лини қуриш, автотураргоҳ ва ўриндиқлар билан таъмин­лаш, Оппоқ Эшон масжидининг гумбазини аслига келтириш ишлари ҳам йўлга қўйилган.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-08-06, 21:58 717
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.