26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Арисда 66та ижтимоий иншоот таъмирлаб қўйилди

Арис шаҳрида 6704та уйнинг таъмирлаш ишлари тугади. Бу қам­ровли қурилишга 184та компания, 7382 нафар қурувчи ва 298та  их­тисослаштирилган техника жалб этилган. Бу Арис шаҳрида ўтган Тур­­кистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев иштирокидаги девон мажлисида маълум бўлди.

Мажлисда сўзга чиққан ҚР Индустрия ва инфратузилмавий ривожлантириш  ва­зирининг биринчи ўринбосари Қ. Ўскен­баев, кўчмас мулк соҳибларининг ке­­лишмаслиги сабабларига кўра 75та ху­­сусий уй-жойда қурилиш юритиш учун шарт­­номалар тузилаётганлигини маъ­лум қилди.

– Арис шаҳрида жами 66та ижтимоий иншоот бор. Жумладан, 53та таълим  маскани, 8та соғликни сақлаш, 4та спорт муас­­сасаси, 1та хиёбон. Барча иншоотларга зарар ет­ган, шу жумладан, “Са­мұрық-Қазына” ҲЖ маб­лағи ҳи­собидан 62та ин­­шоот тўкис таъмир­ланиши ва 4та иншоот тўлиқ қай­­­та тикланиши керак. 4та болалар боғ­­часида иш­лар тугади. Қолган 62та иншоотда иш олиб бо­рилмоқда, – деди вазир ўринбосари Қ. Ўскенбаев.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Арис шаҳридаги кичик ва ўрта бизнеснинг зарар кўрган барча иншо­отлари “Атамекен” мил­лий тадбир­­­­корлар палатаси орқали йирик биз­нес маблағи ҳисо­бидан қайта тикланди. Айни пайтда 64та тадбиркорлик субъектига 251,5 млн. тенге товон тў­ланган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-08-06, 22:01 657
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.