26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сиз ҳам имкониятдан фойдаланиб кўринг!

“Туркистон – Қизилжар – Қўстанай – Кўкшетов” матбуот сафари

Туркистон вилоятининг бир гуруҳ журналистлари шимолий минтақага сафар бошлади. Бундан асосий мақсад – жанубдан шимолий минтақаларга кўчиб борган оилаларнинг ҳаёти билан яқиндан танишишдан иборат. 

Шу муносабат билан Петропавл шаҳрида Туркистон вилоят маслаҳати депутати Жанабай Ағабеков, вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Д. Жунисов, вилоят бандликни созлаш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Нуржан Нурашев иштирокида матбуот анжумани ўтди.

Элбоши Н. Назарбаевнинг топшириғига кўра, 2015 йилдан мамлакатимизнинг ишчи кучи оз бўлган шимолий минтақаларига аҳоли зич жойлашган жанубий ҳудудлардан фуқароларни ўз хоҳишига кўра кўчириш ишлари бошланган эди. 

Бугунги кунда кўчиб борганлар бошпана ва иш билан таъминланган. Ўз ишини бошлаганларга ер, бўш бинолар тавсия қилинган. Кўчишга тегишли давлат молиявий ёрдами барчага берилган.

Мазкур дастурда қатнашганларнинг 60 фоизини Туркистон вилояти фуқаролари ташкил қилади.

Ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларни у кучи билан таъминлаш, минтақавий диспропорция билан демографияни сақлаш мақсадида дастур доирасида қуйидаги давлат ёрдамлари кўрсатилади:

1) кўчишга моддий ёрдам бериш;

2) ижарага уй олиш ва коммунал хизматларга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар қопланади;

3) хизмат уйлари ёки меҳнаткаш ёшлар учун қурилган (сотиб олинган) ётоқхоналардан хона бериш;

4) кўчишга ёрдамлашувчи иш берувчиларга субсидиялар ажратиш;

5) зарур бўлса техник ва касбий таълим олиш учун ўқишга ва қисқа муддатли касбий курсларга юбориш;

6) янги яшаш жойида ишга жойлашишга ва тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам бериш.

Дастур иштирокчилари ва оила аъзоларига бир марта 35 ОҲК (88375 тенге) миқдорида моддий ёрдам берилади.

Дастур ишга туширилгандан то 2019 йилнинг 1 июлигача Туркистон вилоятидан 282та оила шимолий минтақаларга:

-22та оила (92 одам) – Қўстанай вилоятига;

-46та оила (90 одам) – Шарқий Қозоғистон вилоятига;

-94та оила (282 одам) – Шимолий Қозоғистон вилоятига;

-44та оила (219 одам) – Павлодар вилоятига кўчиб борди.

Кўчиб борган 683 одамдан 287 нафари меҳнатга лаёқатли бўлиб, улардан 204 нафари доимий иш билан таъминланди, 8 киши эса тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. 75 одам эса фарзанд тарбияси ёки уй ишлари билан банд. 

Аҳолини қизиқтириш мақсадида вилоятимизга шимолий минтақалардан махсус вакиллар келиб, тушунтириш ишлари юритишмоқда. Умуман олганда, 2018 йилда 8та гуруҳ, 151та иш берувчи келса, 2019 йилда 6та гуруҳ, 96та иш берувчи вилоятимизда бўлиб, тушунтириш ишларини олиб борди.

Мазкур йўналишдаги ишларни жонлантириш мақсадида 2019 йил 24 май куни Жетисай туманида республикамизнинг шимолий вилоятларидан келган иш берувчилар иштирокида “Минтақалараро бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтди. Уч минг иш ўрини таклиф қилинган ярмаркада 650 нафардан зиёд кўчиш нияти бор иштирокчи қатнашди.

Ҳомийлар ҳисобидан 150га яқин ният билдирувчи Шимолий вилоятларга сафар уюштириб, у ердаги ҳаёт билан танишиб қайтди.

Олиб борилган ишлар натижасида шимолий вилоятларга кўчишни хоҳловчилар ва кўчиб бораётганлар сафи йилдан йилга ортиб бормоқда.

Минтақавий коммуникациялар хизмати, 2019-08-07, 21:49 153
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.