26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳтарам биродарлар! Барчангизни мусулмонлар учун энг улуғ айём – Қурбон ҳайити билан табриклаймиз!

Барчангизни мусулмонлар учун энг улуғ айём – Қурбон ҳайити билан табриклаймиз!

Қурбон ҳайити – одамларда бир-бирига меҳр уйғотадиган, мурувватга муҳтож кишиларга ёрдам қўлини чўзиш имконини яратадиган муҳим байрам.

Жорий йил вилоятимиз учун турли воқеаларга бой йил бўлди. Туркистон вилояти ташкил этилганига бир йилдан ошди. Туркий оламнинг маънавий бешигига айланган Туркистон шаҳрининг янгича қиёфасини шакллантириш ишлари жадал амалга ошмоқда. Тарихий шаҳарнинг кўркини очадиган иморатлар ва меъморчилик санъатининг ажойиб намуналари эл эзгулигига бериладиган кунлар яқин. Буларнинг барчаси туғилган заминга таъзим этиб, Туркистонни ободонлаштиришга енг шимариб киришиб кетган сизу бизнинг меҳнатимиз самарасидир. “Ватанни севиш иймондан” эканлигини унутмасдан, туғилган юрт тараққиёти учун меҳнат қилган ҳар биримизнинг Яратганга бўлган ихлосимизнинг далилидир.

24 июндаги фавқулодда вазиятда бутун Қозоқ эли арисликларга мурувват қўлини чўзди. Офатнинг дастлабки кунидан бошлаб бошпанасиз қолганларга ёрдам бериб, ош-сувини, кийимларини, керак жиҳозларини етказиб берганлар сафи кенг бўлди. Давлат томонидан ёрдам ўз вақтида кўрсатилиб, бирлик туфайли энг қийин даврларни ортда қолдирдик. Мана, бунинг барчаси савоб ишларни биринчи ўринга қўядиган давлатимиз ва халқимизнинг яхлитлиги туфайли амалга ошди. Қилган эзгуликларининг савобини Аллоҳдан кутадиган мурувватли инсонлар бор эканлигини кўрсатди. 

Ҳамжиҳатликни, барқарорликни, тотувликни туғ қилиб, жаҳон ҳамжамиятининг ижобий баҳосини олган Қозоғистон учун энг муҳим бойлик – бирлик ва тинчликдир. Демак, бирликни улуғлайдиган ушбу байрамнинг моҳияти ҳам катта.

Қадрли туркистонликлар!

Муборак Қурбон ҳайити – Яратганга эзгу амаллар билан яқинлашишга имконият яратадиган ибратли байрам. Ушбу кунда тотувлик ва бирлигимизни, ҳамжиҳатлигимизни юксак тутиб, жамиятнинг эҳтиёжи учун хайрли ишларни амалга оширишга шошилайлик. Қилган қурбонликларингиз қабул бўлсин, ниятларингиз ушалаверсин. Қозоғистон мангу яшаб, Туркистонимиз гуллаб-яшнайверсин!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими, Қайрат БАЛАБИЕВ, Туркистон вилояти маслаҳати котиби, 2019-08-10, 03:57 524
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.