26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сатибалди Тилемисули Ибрагимов вафот этди

2019 йил 9 август куни Туркистон вилояти аҳли, зиёлилар оғир жудоликка учради. 80 ёшга тўлиш арафасида олим, иқтисод фанлари доктори, давлат ва жамоат арбоби Сатибалди Тилемисули Ибрагимов вафот этди.

Сатибалди Тилемисули 1940 йил 3 март куни Туркистон вилояти (собиқ Жанубий Қозоғистон вилояти) Сайрам туманида туғилган. 1959 йили Украинанинг Днепродзержинск шаҳридаги 8-сонли ҳунар-техника билим юртини, сўнг Москва шаҳридаги П. Лумумба номидаги Халқлар дўстлиги университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Темиртов шаҳридаги Қозоғистон “магнитка”сида пўлат эритувчиликдан бошлаб, раҳбар лавозимларда ҳам муваффақиятли меҳнат қилди.

1988-2000 йиллари “Қазақаймақ” фирмаси президентининг ўринбосари, “Кармет-Оңтүстік” фирмаси президенти, бош идораси Лондон шаҳрида бўлган “Успатнит” компаниясининг Темиртов шаҳридаги вакили, “Казхром” компанияси президенти лавозимларида ишлади. 

2001 йилдан Евроосиё ишлаб чиқариш ҳамжамияти кенгаши аъзоси.

ҚР Парламенти Мажлисининг III ва IV чақириқлари депутати. Мажлисда иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий тараққиёт қўмитаси аъзоси сифатида самарали иш юритди.

Бутун ҳаётини элга хизмат қилишга бағишлаган фидойи, жонкуяр ҳамюртимизнинг хотираси халқимиз ёдида мангу сақланажак.

Сатибалди Тилемисулининг вафоти муносабати билан унинг оиласи, қариндош-уруғларига, вилоят аҳлига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор қиламиз.

***

“Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий сиёсий газетаси жамоаси олим, давлат ва жамоат арбоби Сатибалди Тилемисули Ибрагимовнинг вафоти муносабати билан оиласи ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади.

Ў. ШЎКЕЕВ, Қ. БАЛАБИЕВ, Қ. АЙТМУХАМЕТОВ, А. ТУРҒИМБЕКОВ, Ж. АМАНБАЕВ, Е. САДИР, М. МИРЗАЛИЕВ, Ў. МЕЛДЕХАНОВ, Ж. МАУЛЕНҚУЛОВ, 2019-08-10, 04:49 999
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.