26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пулни пул топади

Қозоғистон Республикаси Миллий Бан­кининг Шимкент шаҳар филиали директори Ануар Амангелдиули Бў­­­­тан­бековга мурожаат қилиб, бу­­гунги мо­лия бозори, хусусан пул ал­­маштириш пункт­ларига оид ах­бо­ротларга изоҳ сўрадик.

– Маълумки, бугунги кунда пул ал­маш­тириш пунктларининг фаолиятига давлат томонидан эътибор кучайиб, янги қонун меъёрлари ишлаб чиқилди. Шу ҳақда айтиб берсангиз.

– Миллий Банк томонидан киритилган тегишли қўшимча ва ўзгартишлар ҳозирча лойиҳа юзасида. Ва у қизғин муҳокама қилинмоқда. Айни дамда пул алмаштириш соҳасида тер тўкаётган ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланмоқда, иқтисодчи-молиячиларнинг хулосалари айтилмоқда. Хуллас, лойиҳа қабулланса, 2019 йил 1 январдан қуйидаги ўзгаришлар амалга татбиқ этилади:

- пул алмаштириш пунктларида мижоз­га тааллуқли барча маълумотлар, шу жумладан, шахсий гувоҳномасидаги маълу­мотлар, ИИР ва яшаш манзили ҳақидаги ахборотлар ёзиб олинади; 

- бажарилган ҳар бир валюта операцияси реестрлар журналида қайд этилади;

- пул алмаштириш пунктида авто­мат­лаштирилган тартибда, бир марта ал­маш­тириладиган маблағ миқдори 500 000 тенгедан ошмаслиги керак. 

Ва яна шунга ўхшаш қатор бандлар мавжуд. Яна бир муҳим янгиликлардан бири – пул алмаштириш пунктларининг ишлаш вақти ҳам ўзгаради. Иш вақти эрталабки соат 10.00дан кечки 19.00гача. Хориж валю­таси билан ишлайдиган ташкилотлар ёки хизматлар эндиликда истаган вақтда пул алмаштира олмайдилар.

Тижоравий банкларнинг активлари текширилмоқда

Жорий йил 1 августдан бошлаб Қозо­ғистонда банк шўъбасида текширувлар бошланди. Миллий Банк барча банк­лар­нинг тасарруфидаги активлар сифа­тини баҳо­лашга киришди. Шу тариқа бутун банк тизимидаги шаффофлик ўр­ганилади, молиявий аҳвол ойдинлашади ва мам­лакатнинг молиявий барқарорлиги мус­таҳкамланади.

Ҳозирча 14та банк активлари текши­рилмоқда. 

Миллий Банкнинг фикрича, бу ҳол Қозоғистонда фаолият юритаётган банк­ларга бўлган ишончни таъминлайди, банк сармоядорлари ва омонатчилари билан алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Банкларга оид ишончли маълумотлар базаси шаклланади. 

Сохталикдан эҳтиёт бўлинг!

Қозоғистонда сохта банкнотлар тез-тез пайдо бўлаётганидан огоҳмисиз? 2011 йилда чиқарилган 5 минг тенгелик қоғоз пулнинг қалбаки нусхаси фирибгарлар томонидан муомалага киритилгани маълум бўлди.

Миллий Банк вакилларининг айтишича, ясама пулни аслидан ажратиш қийин экан. Лекин уй шароитларида ясалган купюра юзаси ультрабинафша нурида унчалик аниқ кўринмаса ҳам, қаллоблар томонидан қўлда ясалган рангли толаларни ажратиб олиш мумкин экан.

Сохта банкнот компьютер техникаси ёрда­мида ҳимоя қилинган қоғозда ишланади. 

Қозоғистонлик фирибгар эр-хотиннинг қал­баки пулни сочга сепиладиган лак ва соч қу­­­ритадиган фен ёрдамида тайёрлашгани ҳам маълум бўлган. Шунинг учун сохта 5 минг тенге асл нусхасидан банкнотадан ўзи­нинг хира ранглари билан ажралиб турган. Ҳа­воранг ялтироқ чизиқ ҳам уларда йўқ.

Миллий Банкнинг маслаҳати

Қалбакини асл нусхадан ажратиб олиш учун оддий усул тавсия этилади: “Ҳис этинг, яхшилаб қаранг ва текшириб кўринг”.

Аслида бунинг учун махсус ускуна иш­ла­тилади. Лекин, бу ҳаммада ҳам топи­ла­вермайди. Шунинг учун эринмасдан, беш дақиқа сарфлаб, қуйидаги ишларга ки­ришинг:

1. Аввало, банкнотни яхшилаб ҳис этишга ўрганиш керак. Пул қоғози муайян хусу­сиятларга эга. Унда махсус муҳр бор, муҳр рельф яратиб туради.

Барча банкнотларда кўзи ожиз одамлар учун ҳам қўли билан ҳис этишга ёрдам берувчи қабариқ жойлар мавжуд. Бу омил­ларни қўл орқали пайпаслаб, билса бўлади. 

2. Кейин пул тасвирларни диққат билан кўздан кечириш лозим. Ундаги ранглар аниқ ва ёрқин бўлади. Агар кунга қаратилса, унда ўзига хос ёзувли иплар ҳам кўринади.

3. Банкнотнинг тескари томонини ўги­­­­­­­­­­­­­­­риб кўришни ҳам ёддан чиқарманг. 1000, 2000, 5000, 10000 ва 20000 тенгелик но­миналлардаги расмлар ран­гини ўзгарти­радиган бўёқлар билан ишлан­ган. 

Масалан, пул қоғози чеккасини қийшай­тир­сангиз, яшил ранг олтин рангга ай­ланади. 

Онлайн-тизими орқали насия олганларнинг  қарзларини ўташига ёрдам бериладими?

Миллий Банкнинг расмий маълумотига кўра, Президент томонидан қабулланган янги дастур фақат банклар ва кичик на­­­сия ташкилотларига тааллуқли. Он­­лайн-сар­­­­­­­­­моядорлар ва шунга ўхшаш бошқа субъект­лар бу дастурга кирмайди. Улар би­лан ишлаш масаласига фақат 2020 йил 1 ян­вардан бошлаб киришилади. 

Ва молиявий хизматлар олувчи ми­жозчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида юқоридаги ташкилотлар фаолиятига катта талаблар қўйилади. 

Дарвоқе, давлатнинг босқичма-босқич шу тариқа банкларнинг “ички аҳволи”га кириб бориши жуда яхши тадбир. Зеро, айниқса “ёввойи фоизлар” билан кун кўраётган он­лайн ташкилотлар ёки молиявий хиз­матлар фаолиятини яқиндан ўрганиш ҳам­да уларнинг фаолиятига чеклов қўйиш, аҳо­лига ишончли маълумотлар тарқатиш имкони пайдо бўлади.  

Н. МАВЛОНОВА, 2019-08-12, 20:41 652
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.