26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаб энди ёпилмайди

“Туркистон-Қизилжар-Қўстанай-Кўкшетов” матбуот сафа­­рида юрган туркистонлик ОАВ вакилларининг навбатдаги манзили Қўстанай вилояти, Сарикўл туманида давом этди. Тагил қишлоқ округи, Сўнали қишлоғига борган делегация қиш­лоқнинг аҳволи билан танишиб, “Сўнали” мактабига ҳам борди.

Бу ерда Туркистон вилояти, Жетисай туманидан бултур кў­чиб келган Ақшўлпан Зулпи­харова рус тили ва адабиёти фа­нидан дарс беради. 4 фар­занд­нинг онаси ўзи­­­­­нинг кўчиб келганлигидан аф­сусланмаслигини билдирди. Од­дий ишчи бўлиб меҳнат қиладиган тур­муш ўртоғининг ҳам маоши етарли.

Мазкур мактабда ҳамшира бў­либ ишлайдиган Турсуной Са­фарова ҳам Жетисай туманидан кўчиб келган.

Шуни таъкидлаш лозимки, "Сў­­нали" мактабида 41 ўқувчи бўл­­­­­са, улардан 19 нафари жа­­нуб­дан кўчиб келган оила­лар­­­нинг фар­­зандлари. Айнан улар ҳи­­­­со­­би­га мактаб ёпилмай, фа­­­­­­олият юритмоқда.

Бу кенг қамровли ва му­ҳим са­фар Туркистон вилоя­ти иж­ти­моий тараққиёт бошқарма­сининг ташаббуси билан уюшти­рил­ди. Қўстанай вилояти қишлоқ хў­жа­лиги ва деҳқончилик учун жуда қулай минтақа. Бу ерга кў­чиб кел­ган жанубликларнинг ҳаё­ти билан танишишга келган мух­бирлар бир неча туманларни оралашади.

Туркистон вилояти минтақавий коммуникация хизмати, 2019-08-12, 20:56 583
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.