26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эгизаклар

Ҳасан, Ҳусан туғилди,

Волидаси жуда шод.

Хабар топиб отаси

Табриклади шу заҳот.

Гўдакларни ўстирар,

Тун уйқудан айрилиб.

Инжиқлигин кўтарар

Айтганин дарров қилиб.

Онасини талашар,

– Менинг ойим, – деб Ҳусан.

Онасин қучиб шу дам

– Сеникимас, – дер Ҳасан.

Ота-она ҳам хурсанд,

Булар қўйган меҳридан.

Емаганин еб ўсар

Кам эмас, бир биридан.

Ўғилларин уйлади,

Зуҳра, Фотима, бўлди ёр.

Уйлик-жойлик қилди ҳам

Яшар эди бахтиёр.

Бетобланиб онаси,

Бир куни ётиб қолди.

Ўғилларин чақириб

Дилдагин тўкиб солди.

– Фарзандларим, молим йўқ,

Турай десам, ҳолим йўқ.

Даданг ҳам қариб қолди,

Ёрдам берар ҳоли йўқ.

– Ана айтинг, – дер Ҳусан,

– Талашмайман сен билан.

Талабин қил муҳайё

Айтишмагин мен билан.

Эгизаклар жуда кўп,

Лекин сенга ўхшамас.

Онам – менинг фариштам,

Деб, ортиқча гап айтмас.

Ота-она дуоси

Сақлар дарду балодан.

Минг ўргулсанг арзигай,

Қадринг билган боладан.

Ўрнидан туриб Ҳасан,

Кетмоқ бўлди шошилиб.

Қулаб тушди у бирдан 

Остонага қоқилиб.

 

Эрназар РЎЗИМАТОВ, 2017-06-15, 11:16 204
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.