26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Онлайн тизими орқали насия ола кўрманг!

Маълумки, бугунги кунда кимга пул керак бўлса, одатдагидек, қариндош-уруғ, дўсту биродар ёки қўни-қўшниларга мурожаат қилмай, беихтиёр банклар ёки кичик насия ташкилотларига мурожаат қилади. Лекин шу кунларда бу ҳам русумдан қолди, энди уйдан чиқмай туриб, онлайн тизими орқали ҳар хил хизматлардан фойдаланиш “урф”га айланмоқда.  Хўш,  булар қандай хизматлар? Улар ортида кимлар ёки қайси компаниялар турибди?  Уларга мурожаат қилган фуқаролар ютяптими ёки ютқазяптими? Насияни бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали  олиш мумкин экан. Шу хизматга эътибор қаратсак.

Мижоз чақириш йўли

Рекламасиданоқ бу компа­ниянинг қандай ишлашини билиб олиш мумкин. 

Қозоғистоннинг истаган балоғат ёшига тўлган фуқа­роси ижтимоий тармоқ орқали тезкор насия олишга ҳақли. Атиги 20 дақиқа ва хоҳлаган миқдордаги маблағ банк карточ­кан­гизда бўлади!

Биз сизга моддий қийин­чи­ликларингизни зумда ҳал этиш имконини берамиз. 5 минг тенгедан 250 минг тен­гегача насия 5-30 кун­га тегишли миқдордаги фои­зи билан берилади. Янги ис­­­­теъмолчиларга мик­ро­займ­дан фойдаланиш бепул. Бу­нинг учун истаган банкнинг кар­точкаси ярайди. Қарзни тўлиқ ёки бўлиб тўлаш имкони бор. Мижозга қулай шахсий кабинет тақдим этилади ва у барча тадбирлар тарихини кузатишга ҳақли.

Бунинг учун сайтда рўй­хат­дан ўтинг ва профилни тўлдиринг. Ариза тўлдирган вақтда карточкангиздаги 20 сонли ҳисоб рақамини кўр­сатишни унутманг. Сўнггида СМС код шартномасини им­золаб, пулни қабул қилиб ола­веринг.

Компаниядан пул олиш хавф­сиз ва қулай. Сабаби, ишонч­­ли ва унинг тезкор займ сег­ментларини ҚР қонун­чилиги созлаб туради. Биздан бир марта насия олган мижоз дои­мий мижозимизга айланади ва ўз яқинлари, қа­риндошларига ҳам тавсия этади.  

Бу – сайтдаги реклама!

Олиш йўли осон, қайтарими-чи?

Интернетда ушбу молиявий ташкилотнинг яна бир рекла­масига эътибор қилинг!

Қисқа муддатли молиявий масалаларни, яъни таъмир­лаш ишлари, сафар, оилавий тан­тана, даволаниш учун маб­лағ ва ҳоказолар учун ҳақ сў­расангиз, биз дарров бера­миз, сабаби, биз ўз мижозларимизга ишонамиз ва улардан тўлаш қобилияти қандайлигини сў­­рамаймиз. Фақат бир нечта саволларга телефон орқали жавоб берсангиз, кифоя. 

Бунга атиги 10 дақиқа вақт кетади, холос. Бизга кафолат учун мол-мулк, гаров учун одамлар, даромадлар ҳақида маълумотнома керак эмас. Офисимизга ҳам келишга ҳожат йўқ. Насиялаштириш жараёни очиқ ва шаффоф. Бу­нинг учун уяли телефон ва интернетнинг ўзи етарли. Мижозларимизга малакали хо­димларимиз хизмат кўр­сатишади. 

Энди пулни қайтариш жа­раёнига келсак, Касса 24 терминаллари ёки компания реквизитларига банк ор­қали тўловларни юбориш мумкин. Қайси бири сизга қулай бўлса, биз шунга розимиз! Касса 24 терминали орқали тўлаш осон. Масалан, яқин атрофда шундай терминал бўлса, “Мо­лиявий ташкилотлар” (“Фи­нансовые организации”) бўли­мига киринг ва кредит ком­паниясини топинг. Сўнг ўз ИИРингизни қолдиринг, тўлов турини танланг, керакли пул миқдорини кўрсатинг ва чип­­тангизни олишни эсдан чиқарманг!  

Биз кундаликда, соат 9.00дан кечки  соат 20.00гача иш­­лаймиз. Агар қарзни вақтида тў­лай олмасангиз, ах­борот хиз­мати ёки мутахассислар хизмати бўлимига мурожаат қилинг. (1та уяли телефон рақамлари кўр­­сатилган).

Осон пул олиб, “тўр”га илинганлар...

– Исми-шарифимни мат­буот орқали кўрсати­лиши­ни истамайман. Иложи бўлса, фақат бошимдан кечир­ган­ла­римни ёзинг, бошқаларга сабоқ бўлсин, – деди суҳ­батдошим.

– Менга икки ой аввал но­маълум шахслар телефон қи­­либ, “Сиз қарздорсиз, агар тўламасангиз, фоизи ошиб ке­тади”, деган гапларни ай­тишди. Мен аввалига ту­шун­мадим, ахир мен ҳеч кимдан қарз олмаган бўлсам, қандай фоиз яна, деб сўрадим. “Сиз фа­лончини танийсизми?”, де­­йишди. Во ажабо, улар пой­тахт шаҳарда ўқиб юрган та­лаба ўғлимнинг исм-шарифини ай­тиш­ди. 

“Агар ўғлингизнинг қарзини тўламасангиз, биз унинг на­сия тарихига қора чаплаб, иши­ни судга оширамиз”, деб дағ­даға қилишди. Ва бу каби қўн­ғироқлар деярли ҳар куни эр­талаб соат 8.00да бўларди. Мен зудлик билан ўғлимга телефон қилиб, аҳволни баён этдим. Кейин билсам, болам пул зарур бўлиб қолиб, интернет орқали насия бе­радиган ташкилотлардан биридан аввал 15 минг тенге, кейин 30 минг тенге олган экан. Қайтариб берадиган вақтида пул топа олмай, қарзи устидаги фоизи ўсиб кетибди. 

Шундан сўнг ҳалиги ком­па­ния вакиллари ёки хусусий шахслар мени топиб, болам­нинг қарзларини тўлашга ундашган экан. Яна қозоқ ва рус тилларида, дағал овоз­да, тинчимни эрталаб айни бир вақтда бузишларига қара­ганда, роботми деб қоласиз. Қанча тўлашим керакли­гини сўрасам, 75 минг тенге дейишди. Мен қарзни тў­лиқ тўлаб, ўғлимни бу балохўрлардан қутқардим, деб ўйласам, бошқа ғавғолар бошланди.  

Ўғлимнинг худди шунга ўх­шаш яна бир молия ташки­лотидан 50 минг тенге олгани маълум бўлди, 14 кун ўтиб, қар­зи 87 минг 400 тенгени ташкил этибди. 

Аввал боламни роса уриш­дим, соддалиги туфайли шунча пулга тушгани­дан хунобим ошди. Ўғ­лим, теле­фонимни  ҳеч кимга бер­ма­ганини, умуман мен ҳақим­да бирорта маълумотни ўзгаларга айтмаганини бил­дим. 

Фиғоним фалакка чиқиб, эшик­ма эшик юриб, ҳалиги ин­тернет компанияларнинг шаҳ­римиздаги офисларини излашга тушдим. Бу қанақаси, ахир?! Мижоз талаба бўлса, бирорта жойда ишламаса, унга насия беришдан аввал, уни қайтариш қобилияти би­лан қизиқишмайдими? Ёки қайтаришга лаёқатли қа­рин­дошларини излаб то­пишга уларга ким ҳуқуқ берди? Ахир қариндошлари улар би­лан таниш эмас, насия бе­рилаёт­ганда уларнинг рух­­­­­сат-ро­зилигини ҳеч ким сўраган эмас-ку!

“Ахтарган топади”, де­ган­ларидек, Қозоғистонда молиявий таш­килот­лар кўп экан. Ҳамма­сининг ишлаш қоидаси битта, фоизсиз ёки энг қуйи фоиз билан қарзни қайтариш мумкинлигини ово­за қилади ва 10-15 дақиқа ичи­да даъвогарнинг аризасини он­лайн-тизими бўйича кўриб чиқади. Уларга насияни кимга беришнинг умуман фарқи йўқ.  Бор-йўқ шарти – кейин катта фоиз билан қай­тариб олишдир. 1 кунлик фоизи олинган насия миқдорига қараб, 4 минг тенге­дан ошиб кетади. 

Қаранг, менинг яшаш жо­йимни ва телефонимни ҳали­гиларнинг хавфсизлик хиз­мат­лари худди искович итлар­га ўхшаб, ўзлари топишган. 

Демак, истаган шахс Қозо­­ғистонда шундай ҳолатга ту­шиб қолиши ҳеч гап эмас экан. Сабаби, биз бундай одам­­­­­­ларнинг дўқ-пўписаси ёки арз-даъвосидан ҳимоя қи­­­­лин­маган­миз!

Офисдаги ариза

Мен долзарб мавзуни теран­роқ очиш ниятида суҳбат­до­шимга эргашиб, бир кредит компаниясининг Шимкент шаҳридаги биноси ёки хонаси, билмадим, бир хона ва ик­кита компьютердан иборат офисига бордим. У ерда­ги бир ходим, нима мақ­садда келганимизни сўради. “Ўғ­­­­­­­­лим­нинг қарзини ёпмоқчиман ва агар мумкин бўлса, ун­­га бошқа пул берманг, “қора рўй­хатга қўйинглар” де­ди онаизор. Ариза иккита компания раҳ­барлари номи­га алоҳида-ало­ҳида қилиб ёзилди (бири рус – Россия фу­қароси, иккинчиси қозоқ – ҚР фуқароси).    

 Айтиш керакки, биринчи қараш­даёқ, қаллоблик мавжуд­лиги сезилади. Россия фуқа­роси номига нима учун ариза ёзилиши керак, ахир насия ҚРда олинди, қарзларни қайта­риш ҳам ҚР ҳудудида амалга оширилмоқда?! Бу ишга рос­сиялик шахснинг нима алоқаси бор? Ёки битта молиявий таш­килот турли номлар билан одам­ларга пул тарқатиб, бир зан­жирнинг ҳалқасидек иш тут­моқдами? 

Суҳбатдошим ҳуқуқ-тар­ти­бот органларига мурожаат қилмоқчи бўлса, қўлида на шарт­нома, на бирорта да­лил-ҳужжат бор? Ўғ­лининг сод­да­лигини айтсинми ёки ин­тер­нет орқали ишлаётган номаълум, нотаниш одамлар устидан арз қилсинми? 

Кейин яна бир қизиқ томони – битта ташкилотдан қарз олиндими, автомат тур­да бошқа шунга ўхшаш таш­ки­лотлар базасида ҳам ҳалиги қарздор мижозга тегишли маълумотлар чиқади. Демак, юқорида айтганимдек, бир зан­жирнинг турли ҳалқа­ларими?!

Шаҳримиздаги нотари­ус­лардан бири ўз мижози ҳа­қида айтиб қолди: “Доимий мижозим, ишончли одам. Шах­­сий гувоҳ­номасини йўқотиб қўйибди. Кейин топса, унинг номидан онлайн тизимда ишлайдиган молия таш­килотларидан ал­лакимлар 30, 70 минг тенге насия оли­шибди. Мижозимнинг бормаган жойи қолмади, боши қотиб юрибди, ўзининг ол­ма­ганини исботлай олмаяпти”.

Инкар, шимкентлик аёл, талаба қариндошининг он­лайн тизимдан қарз олиб, бугунги кунда қарзи 500 минг тенгега етганини айтиб қолди. “Умрим бино бўлиб, шун­ча пулни қў­лимда ҳам ушлаган эмасман, энди қаердан то­пиб бераман. Ахир, насия олган қариндошим етим, мен­дан бошқа ҳеч ки­ми йўқ. Мен унга васийман. Ўқи­шига ке­рак бўлганми ёки бош­қа нарсага, билмайман, қан­ча сў­рамай, миқ этмаяпти. Хул­лас, Интернетдан арзимаган пул олган, лекин бир ой ичида фоизи шунчага ўсибди. Бошим қотди, деб йиғлайди у...

Уларнинг бошидан кечир­ганлари алоҳида мақо­ла бўла­ди. Ҳозирча, айтади­гани­миз, рекламага ишон­манг, ҳуж­жат­ларни расмий­лаш­тиришда ҳушёр бўлинг!

Н. МАВЛОНОВА, 2019-08-13, 20:41 95
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.