26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
''Nur Otan'' партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари тайинланди

Туркистон вило­яти ҳоки­ми, “Nur Otan” пар­­­­тия­си ви­­­­­­­лоят фи­лиа­­лининг раиси Ўмирзақ Шў­кеев фи­­лиал де­вони ҳамда бюро аъзолари билан маж­лис ўтказиб, “Nur Otan”  партия­­си Туркистон ви­лоят фи­лиали ра­и­­сининг биринчи ўринбосарини та­ниш­­­­­тирди. 

“Nur Otan” партияси вилоят филиали Сиёсий кенгаши Бюросининг 020- сонли қарорига асо­­сан “Nur Otan” партияси Раиси­нинг биринчи ўрин­босари Бауржан Байбекнинг 2019 йил 9 ав­густ­даги 148-сонли буйруғига кўра Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Бейсенбай Даулетули Тажибаев тайинланди.

– Халқ билан очиқ ва кенг мулоқотни ташкил этиб, ижро ҳокимияти ва жа­моат орасидаги муно­сабат­нинг очиқлигини таъминлашда партиянинг ро­­лини ку­­­­­чайтиришни топ­­­шираман. Фуқаролардан ке­либ ту­шадиган ариза-ши­ко­ят­ларни кўриб, натижа чи­қа­риш­ни, тегишли давлат идо­ралари раҳбарларини, депу­татлар корпусини, фракция аъзоларини жалб этган ҳол­да кучайтириш зарур. Арис­даги воқеага тегишли давлат томонидан амалга оши­рила­ётган ишларни аҳо­лига тушун­тиришни фа­ол олиб бориш ке­рак. Бей­сен­бай Даулетули пар­тия­вий лойиҳаларни амалга оширишда ўз маҳоратини кўр­сата олади деб ишо­на­ман, – деди минтақа раҳ­бари.

Вилоят филиали раи­си­нинг биринчи ўринбосари бўлиб та­­­­­­­­­­­­­­йин­ланган Тажибаев Бейсен­бай Даулетули 1982 йили Жа­ну­бий Қозоғистон вилоятида дунё­га келган.

Ихтисоси – журналист, ҳуқуқ­шунос.

Меҳнат йўлини 2002 йи­ли “Шымкент келбеті”, “Па­но­ра­ма Шымкента” МЧБ газе­тала­­рининг мухбири сифатида бош­­лаган, 2005-2015 йиллар да­вомида Қо­зоғистон Респуб­ликаси “Рес­публикалық теле­ра­дио­кор­порациясы” ҲЖ вилоят филиалининг муҳаррири, Жа­нубий Қозоғистон вилоят ҳо­кими девони матбуот хиз­матининг раҳбари, “Оңтүстік Қа­зақстан” ижтимоий-сиё­­­­­­­­­­­­­­­­­­сий га­зетасининг бош му­­ҳаррири, “Ай­қын-­­­­­Литер” МЧБ, “Айқын” га­зе­­­та­си­нинг Астана шаҳри­­даги мух­бир­лар бе­ка­ти­­­­­­­­­­­нинг раҳ­бари, “Элўрда “Астана” жур­нали МЧБ таҳри­­­рияти­нинг бош муҳар­рири, Тур­кистон ви­лоя­­ти ҳокими дево­ни мат­буот хизма­тининг раҳ­ба­ри – мат­буот ко­тиби лаво­зим­ларида ишла­ган. 

2018 йил август ойидан бош­лаб Туркистон вилоят ички сиё­сат бошқармасининг раҳ­ба­ри вазифасини бажарган.

, 2019-08-13, 21:13 89
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.