26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Арис – ҳоким назоратида

Туркистон вилояти ҳо­кими Ўмирзақ Шў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кеев раислигида девон маж­ли­си ўтди. Уч­рашувда ҚР Индустрия ва инфра­тузил­­­ма­вий та­раққиёт ва­зирининг би­рин­чи ўрин­босари Қа­йир­бек Ўс­кен­баев ва ҳудудий де­­­­­­­­­­­­пар­таментлар раҳ­барлари ҳамда Арис шаҳ­ридаги қу­рилиш иш­ларига масъул дав­лати­мизнинг барча ви­лоят­ларидан келган ва­киллар қатнашдилар. Ун­да жорий йил 24 июнь куни Арис шаҳрида юз берган фавқулодда ҳо­дисадан зарар кўрган уй­лар, ижтимоий иншо­отлар ва йўлларда юри­тилаётган қурилиш иш­лари, тадбиркорлар ва фуқароларга кўрса­тила­ётган ёрдам ҳақида гап борди.

Индустрия ва инфра­тузилмавий ривож­ланиш вази­­­­рининг бирин­чи ўрин­босари Қ. Ўскен­баев­нинг ай­тишича, Арис шаҳ­ри­­­­­­­­да­ги 8634та уйдан 7197таси зарар кўрган. Бу­­гунги кунгача улардан  6924тасида таъмирлаш иш­­­­­­лари якунланди. Бошқа уйлар август ойи­нинг охи­ригача тўлиқ таъмир­дан чи­­қади, деб режалаш­ти­рил­­­­­моқда.

Бундан ташқари, бу­гунги кунгача “Самрұқ-Қа­зына” мил­лий фаровонлик жамғармаси” ҲЖга юкла­тил­ган ин­шоотлардан 15тасининг қурилиши якун­­ланди. Мазкур жамғар­ма бошқаруви раи­си­нинг ўринбосари Арман Жет­писбаев бошқа иншо­отлар­ни таъмирлаш иш­ла­ри август ойининг охи­ри­гача тугатилишини маълум қилди.

Режа бўйича Арис шаҳ­ридаги 62та кўча таъмир­ла­­­ниши керак бўлса, ай­ни пайтда 45та кўчада қурилиш иш­лари бормоқ­да. Бугунги кунгача 6таси фойдаланишга топ­­­­ши­рилиб, яна 10та кўча­да ишлар тўлиқ бит­­­­ка­­зилиш арафасида. Шаҳар­даги 26та бекатнинг 6таси замо­навийларига алмаш­тирилди.

Шунингдек, мажлис да­вомида фавқулодда ҳодисадан зарар кўр­ган тадбиркорларга ҳам тегишли кўмак бе­рила­ётгани маълум бўлди. Чу­нончи, шаҳардаги 536та тад­биркорлик иншоотининг 509таси портлаш вақтида моддий зиён кўрган. Уларга “Атамекен” миллий тад­биркорлар палатаси томонидан моддий ҳамда 6 минг­дан зиёд турли ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, зарар кўрган арисликларга бир марталик ёрдам бериш мақсадида 57 мингдан зиёд фуқаронинг манзили аниқланган. 18 ёшдан ош­ган фу­қароларнинг тў­лов карточкалари тўлиқ тай­ёр­ланиб, 5 августдан  бош­лаб таратилмоқда.  Бугунги кунгача улар­нинг 85 фоизи тўлов кар­точкаларини олишган. Қолган фуқаролар 9-ҳамда 15-мавзеларда жой­лашган мактаб ва бола­лар боғчасидан олиш­лари мумкин. Карточ­ка­лар тарқатилиб бўлгач, тегишли маблағ ажрати­лади.

Бажарилган ишлар би­лан танишган минтақа раҳбари ишларни янада кучайтириш лозимлигига тўхталди. Жа­­­­вобгар шахс­­ларга биринчи навбат­­­да қурилиш ишла­ри ло­­­­­зим уйлар масаласини ҳал этишни топшир­­ди. Шу­нингдек, ижтимоий ин­шоотлар ва йўл­­лар­да қурилиш иш­лари, фу­қа­ролар ва тадбир­кор­ларга ёрдам ўз вақ­тида бе­рилиши кераклигини таъкид­лади.

, 2019-08-15, 20:54 76
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.