26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Nur Оtan” назоратида

“Nur Otan” партияси Туркистон вилоят филиалининг жамоат қабулхонаси Арис шаҳридаги қурилиш ишлари бо­ра­сида масъул шахслар билан мажлис ўтказди. Унда Арис шаҳар маслаҳати котиби, маслаҳат депутатлари, қурилишга масъул ташкилотлар раҳбарлари, партия фаоллари иштирок этишди.

Йиғилишни “Nur Otan” пар­тияси Туркистон вилоят фи­­­­­­­лиали раисининг биринчи ўрин­босари Бейсен Тажибаев олиб борди ва Арис шаҳрини аслига кел­тириш ишларининг бориши ви­лоят ҳо­кими ва партиянинг дои­мий назоратида эканлигини таъкид­лади.

–“Nur Otan” партияси Тур­кис­тон вилоят филиали Арис шаҳрида ўрин олган фавқу­лод­да вазият муносабати би­­лан фуқаролардан тушган ши­ко­ят­ларнинг ижобий ҳал этили­шига таъсир кўрсатади. Бугун­­­­ги кунда филиалга шаҳар аҳо­ли­сидан 175та шикоят ту­шиб, улардан 126таси ижобий ечимини топди. Яна 49таси муҳокамада. Арис шаҳрида қу­­рилиши битган бош­­­­­­­­­­паналар 90,7 фоизга етди. Порт­­­­лашлардан зарар кўрган шаҳарни аслига кел­тириш иш­ла­ри жадвал асо­сида олиб бо­­­рилмоқда. Бироқ, бугунги кунда уй эгаларининг но­­розилиги ту­файли 53та уй­да қу­рилиш бош­­­­­­­­ланмади. Эн­ди­­­­ликда биз улар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг та­лаб-истакларини тинг­­­­­­­лаб, шико­ятларини вақтида бартараф этамиз, – деди партия раиси­нинг биринчи ўринбосари.

Таъкидлаш жоизки, ўтган ойда “Nur Otan” партияси Раи­сининг биринчи ўринбосари Ба­уржан Бай­бек Арис шаҳрига ке­либ, шаҳарда олиб борилаётган қурилиш иш­­ла­ри билан танишган, шунинг­­дек, аҳоли билан учрашиб, улар­га давлат томони­дан ҳар то­монлама ёрдам кўр­сати­лиши­ни таъкидлаган эди.

Умуман олганда, Арис шаҳ­рида уй-жойлар сони – 8634та. Фавқулодда вазиятдан кейин таъмирталаб уйлар 7197тани таш­кил этди. 433та уй тўлиқ аслига келтирилмоқда. Шу жум­ладан, 420та хусусий уй ва 3та кўп қаватли уй қайта қу­рилмоқда. Ҳар бир мавзедаги ишларни олиб бориш учун ви­лоят, шаҳарлардан 7579, туман­лардан 315 ишчи жалб этилган.

“Nur Otan” партияси вилоят филиалининг матбуот хизмати., 2019-08-17, 05:38 92
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.