26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ижтимоий ёрдамни муҳтожларгина олиши керак

“Nur Otan” партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев “Nur Otan”партияси Жетисай туман филиалининг жамоат қабулхонасида фуқароларнинг талаб-истаклари ва аризалари юзасидан мажлис ўтказди.

Йиғилишда Жетисай тумани ҳокими Ж. Бейсенбаев, филиал раисининг биринчи ўринбосари, туман маслаҳати котиби ва депутатлар, фаоллар иштирок этдилар.

Мажлис давомида туманнинг ижтимой-иқтисодий ривожланиши йўналишида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, ҳозирги кунда муҳим бўлган манзилли ижтимоий ёрдам масалалари кўриб чиқилди. 

Жетисай туман бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимининг раҳбари А. Абжановнинг маълум қилишича, ушбу йўналишда умумий қиймати 2,5 млрд. тенгега яқин маблағ ажратилган. Тумандаги 1011 оилага ижтимоий ёрдам тайинланиб, берилмоқда.

Ҳокимлик ходимларининг маълумотига кўра, манзилли ёрдам пулини олиш учун Жетисайда 1000 оила, Мақтааралда 500 оила ҳужжат ўтказган. Бу кўрсаткич бултургидан икки баравар ортиқ. Айтганча, ушбу ёрдам тури бўйича туманда ариза-шикоятлар кўпайган. Фуқаролар ушбу нафақа учун ҳужжат ўтказишда воситачилар ўз хизматини тавсия қилиб, маълум миқдорда пул сўрашаётганини айтишди. Вазирликнинг хабар қилишича, Жетисай туманида ҳозир 700 оиланинг ҳужжати бўйича текшириш ишлари олиб борилиб, натижада 141 одамнинг қалбаки ҳужжат ўтказгани маълум бўлди. Текшириш ишлари давом этмоқда. Бундай маълумотларнинг янада ортиши кутилмоқда. Шунингдек, сўнгги 7 ойда туманда 270 оила ажрашган. Буни ҳам ижтимоий ёрдамга эга бўлиш учун қилинган ҳаракатлар дейиш мумкин.

Шу муносабат билан “Nur Otan” партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев ушбу ижтимоий ёрдам доирасидаги ҳуқуқбузарликларга тўхталиб, “Халқ давлат томонидан тайинланган қонуний ёрдам пулини олиш учун воситачиларга ем бўлмоқда. Ижтимоий ёрдам муҳтож кишиларга етиб бориши керак. Бу нохуш ҳолатни тўхтатиш даркор. Ажрашиш ҳолатлари қишлоқ жойларда авж олмоқда, бу эса катта фожиа. Биз оила институтини шакллантиришимиз лозим. Оилада осойишталик қарор топмаса, эл-юртда барака бўлмайди. Партия ушбу манзилли ижтимоий ёрдам теварагида вужудга келган салбий ҳолатларни бартараф этиш йўлларини кўриб чиқиб, самарали иш олиб боради”, деди.

Жетисай туманидан кейин Мақтаарал туманига борган Бейсен Тажибаев партиядош ҳамкасблари билан туманда манзилли ижтимоий ёрдам атрофида йиғилиб қолган чигал масалаларни муҳокама қилди. Мажлисда маъруза қилган Мақтаарал туман бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимининг раҳбари М. Муса туманда ҳаммаси бўлиб 6 453 оила 1,5 млрд. тенгедан зиёд ижтимоий ёрдам олганини маълум қилди. Сўнгги кунларда, улар орасидаги 600дан зиёд оилага тадқиқот ишлари олиб борилган. Ҳозирча маълум бўлишича, 101 оила ортиқ олган, 5та оила ушбу ижтимоий ёрдамни ноқонуний ўзлаштирган.175та оиланинг ҳужжати қонунга мувофиқ бўлмаганлиги учун қайтарилган. Шунингдек, “Е-халық” ахборот тармоғига киритилмаган оилалар, қонуний ажрашса ҳам бирга яшаётган, даромадини яширган, 2 406 оиланинг ҳужжатлари қайтадан текширилади.  

Партия филиали ижтимоий ёрдам доирасида ўрин олган қонунсизликлар бўйича текшириш олиб бориб, давлатнинг масъул органлари билан уларни ҳал этиш йўлларини кўриб чиқади. Шунингдек, аҳоли ўртасида керакли тушунтириш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини кучайтириш топширилди. Мажлисдан сўнг “Nur Otan” партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев Келес, Сариоғоч туманларидаги партия филиалларининг фаолияти билан ҳам танишиб чиқди. 

“Nur Otan” партияси Туркистон вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2019-08-20, 04:26 95
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.