26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ишлар сифатини текширди

ҚР Бош вазири Асқар Мамин Туркистон вилоятига иш сафари чоғида Арис шаҳридаги уй-жой шўъбаси, таълим ва соғликни сақлаш иншоотларини аслига келтириш, шунингдек, Туркистон шаҳридаги маъмурий, тарихий-маданий, ижтимоий биноларнинг қурилиш жараёнларини текширди.

ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаев ва Давлат Раҳбари Қ. Тўқаев Арис шаҳрини тўлиқ аслига келтириш ва шаҳарнинг барқарор турмушини таъминлашга алоҳида аҳамият бермоқда.

Арис шаҳридаги жами уйлар сони 8 637та, шундан 7 166 уй таъмирга муҳтож эди. Ҳозиргача ишлар 97,4 фоизга битди. 433та уй қайтадан қурилмоқда. Иншоотларда 163та қурилиш компанияси, 6 мингдан зиёд ишчи ва 286та қурилиш техникаси ишламоқда. 

Шаҳардаги кичик ва ўрта бизнес иншоотларини оралаш пайтида Ҳукумат раҳбарига 536та тадбиркорлик хизмат иншоотидан 509таси таъмирга муҳтож бўлгани, ҳозирнинг ўзида 316таси фаолиятга киришгани ҳақида ахборот берилди.

ҚР Бош вазири Асқар Мамин стадион, касалхона ва мактабга бориб, таъмирлаш ишлари билан танишди. 

Шунингдек, маҳаллий аҳамиятга эга тарихий ва меъморий ёдгорлик бўл­­ган “Арис-1” темирйўл вокзалини ора­­лади. ҚР Президентининг топши­­ри­ғи бўйича Ҳукумат олимлар, реставра­­тор­лар, тарихчилар, Маданият ва спорт вазирлиги, Туркистон вилояти ҳоким­лигининг вакилларидан иборат комиссия тузди. Комиссия натижасига кўра, Арис шаҳри вокзалини аслига келтириш бўйи­ча “Самұрық-Қазына” жамғармаси амал­га ошираётган ишлар унинг тарихий-меъморий қадриятини пасайтирмайди. ҚР Бош вазирига вокзални тиклаш иш­­лари келаси ҳафтанинг охиригача ту­гатилиши етказилди. 

Арис шаҳрида ҳаммаси бўлиб 66та ижтимоий иншоот бор, улардан 62таси тўкис таъмирдан ўтказилиши, 4таси эса тўлиқ аслига келтирилиши керак. Ҳозир 45та иншоотда қурилиш ишлари тугал­ланмоқда.

Асқар Мамин, шунингдек, Арис шаҳ­рида уйлари тўлиқ бузилган 100та оилага мўлжалланган 52та қўш квар­тирали коттеждан иборат янги кичик туманнинг қурилиши билан танишди.

– Ишларни белгиланган муддатда ту­гатиб, аҳоли учун барча шароитларни яра­­­тиш керак, – деди А. Мамин ва уй­лар қу­рилиши устидан назоратни ку­чай­ти­ришни топширди. 

ҚР Ҳукуматининг раҳбарига маъму­рий, ижтимоий, тарихий-маданий иншо­от­­­­ларнинг қурилиш жараёни ҳақида маълумот берилди. Асқар Мамин ўқув­­­чи­лар саройига бориб, вилоят ҳоким­лиги, медиа маркази, конгресс-холл би­но­­лари, “Нур-Султан” майдони, Тўнғич Пре­зидент хиёбони, олимпиада за­хира­ларини тайёрловчи спорт макта­би, му­сиқа мактаби, бассейнга эга ўқув­чилар саройи, никоҳ саройи, қозоқ дра­ма театри, аҳолига хизмат кўрсатиш мар­кази, шунингдек, аттракционларга эга ша­ҳар истироҳат боғи, мусиқали фаввора ва амфитеатр биноларини кўриб чиқди. 

ҚР Бош вазири шу билан бирга қу­рилаётган тарихий маданий марказ, “Буюк Дашт Эли” маркази, Х. А. Яссавий музейи, Буюк Ипак йўли ҳунармандлари Миллий маркази иморати, ташриф мар­кази, Шарқ ҳаммоми, вилоят илмий-ом­мабоп кутубхонаси қурилиш майдон­­ларини ҳам оралаб кўрди.  

ҚР Бош вазиринг матбуот хизмати, 2019-08-20, 04:28 78
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.