26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЖАҲОНГИР – Жаҳон чемпионати совриндори

Ҳамюртларимиз жаҳон бўйлаб кўплаб турли нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юртимиз, элимиз шаънини юксакларга кўтариб келаётганини баралла айта оламиз.

Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасида фаолият юритаётган 12-сонли спорт мактабининг ёш теннисчилари, таэквондочилари, пауэрлифтингчиларининг жаҳон бўйлаб эришиб келаётган муваффақиятлари ҳақида газеталаримиз саҳифаларида мунтазам ёритиб келяпмиз. Уларнинг сафига куни кеча Болгария пойтахти – София шаҳрида 2002 йилда туғилган ўғил болалар орасида эркин курашдан ўтган жаҳон биринчилигида кумуш медалга сазовор бўлган Жаҳонгир Аҳмаджонов ҳам қўшилди. У Шимкентнинг Абдуллаобод даҳасидан, 12-сонли спорт мактабининг эркин курашдан тарбияланувчиси (устози Ғуломжон Нурметов).

Болгарияда ўтган Жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси сафида 51 кг. вазнда гиламга тўрт бор чиқиб, чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритди. 

Ёш, ҳамюрт полвонимизни улкан ютуғи билан табриклаш мақсадида 12-сонли спорт мактабида устозлар ва тарбияланувчилар иштирокида Жаҳонгир Аҳмаджоновни кутиб олиш маросими ўтди. Тадбирда унинг отаси Фурқат ака ва устози Аблай Рисбеков ҳам иштирок этди. Тантанани қутлов сўзлари билан спорт мактаби директори Ҳасан Маҳкамбоев очиб, спортчимизни ва устозларни улкан ютуқ билан муборакбод этди. 

Жаҳонгир ҳам тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, чемпионат таассуротлари билан ўртоқлашди. 

Шу кунларда Жаҳонгир Шимкент шаҳридаги иқтидорли болалар спорт интернатида тажрибали устоз-мураббийлар қўлида кураш билан шуғулланишни давом эттириб, бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда. 

И. ТОЖИБОЕВ, 2019-08-20, 04:40 89
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.