26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Муолажалар тўловли бўладими?

Уч ёшга тўлмаган қизчам парвариши сабаб уйда, ишсиз ўтиришга мажбурман. Анчадан буён мазам бўлмаяпти. Буйракларим безовта қиляпти. Агар касалхона ёки бошқа даволаш клиникаларига мурожаат қилсам, муолажалар учун пул тўлайманми? Давлатдан бирорта ёрдамга умид қилсам бўладими?

С. СОБИРОВА.

Шимкент шаҳри. 

Бугунги кунда бола парвариши билан банд бўлган онанинг саломатлигини тиклаш масаласига эътибор қандай? Шуни билиш мақсадида “Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси” МҲЖ Шимкент шаҳар филиалининг аҳолини ахборотлаштириш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўлими бошлиғи Ахмет Беденга саволлар йўлладик.

Бугунги кунда давлатимиз қайси тоифага мансуб фуқароларни ўз ҳисобидан соғломлаштиради?

Маълумки, мамлакатимиз тиббий суғурта тизимига ўтишга тайёргарлик кўрмоқда. Лекин кимлар бепул даволаниши аллақачон ҳал бўлиб, рўйхат тузиб қўйилган. 

Давлат 13 тоифадаги фуқароларни даволаш-соғломлаштириш вазифасини ўз зиммасига олган. Мажбурий тиббий суғурта тўғрисидаги Қонун талабларига биноан Қозоғистон Республикасида 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб тиббий суғурта тизими тўлиқ жорий этилади. 

У ишга туширилган кундан бошлаб, давлат ўз қарамоғидаги 13 тоифадаги фуқароларнинг саломатлиги учун 4 фоиздан алоҳида ҳақ ажратиб туради.

Жумладан, ишламайдиган ҳомиладор аёллар, уч ёшгача бўлган бола (болалар)ни тарбиялаш учун уйда ишсиз ўтирган аёллар, уч ёшгача бола парвариши билан банд, декрет таътилида бўлган шахслар, болалар, алоҳида мукофотлар билан тақдирланган кўп болали оналар, 18 ёшгача бўлган ногирон болаларини парвариш қилаётган ишсиз шахслар, ногиронлар, ишсиз, лекин давлат рўйхатидан ўтган шахслар, тергов изоляторларидаги маҳбуслар, суд ҳукми билан жазосини ўтаётганлар, пенсия тўловларини олувчилар, ногиронлар ва УВУ қатнашчилари, 1 йил давомида ишламайдиган ўролманлар, таълим муассасаларининг кундузги бўлимида ўқийдиган талабалар. 

Н. МАВЛОНОВА, 2019-08-20, 20:21 71
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.