26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ишлар сентябргача битади

Арис шаҳрида зарар кўрган 7613та уйнинг 7166тасида таъмирлаш иш­­лари юритилса, 447та уй қайта қурилмоқда. Бугунги кунда 7000 та уйни таъмирлаш ишлари тўлиқ тугатилиб, 23та уй қайтадан қурилди. Бошқа уй­ларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини 1 сентябргача тўлиқ тугатиш ре­­­­­­жалаштирилмоқда. Мавзелар бўйича Атиров, Жамбил, Қизилўрда, Туркистон, Шарқий Қозоғистон, Қўстанай, Ақмўла вилоятлари таъмирлаш ишларини битирса, Қарағанди, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон вилоятлари таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини тўлиқ тугатди.

Буни Арис шаҳар ҳокимлигида ўтган девон мажлисида ҚР Индустрия ва инфра­тузилмавий ривожлантириш вази­рининг биринчи ўринбосари Қаирбек Ўскенбаев маълум қилди.

Мажлисда вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев қурилиш ишлари тўхтаб тур­ган мавзеларга жавобгар вилоят ҳоким­ла­рига ишни тезлатишни ва сентябрь ойи­гача тўлиқ тугатишни топширди.

Шунингдек, учрашувда сўзга чиққан “Самрұқ-Қазина” ҲЖ бошқаруви раиси А. Жетписбаев Арис шаҳридаги 68 иж­тимоий иншоотнинг 56тасида қурилиш ишлари тугатилиб, 12та иншоот келгуси ҳафтада фойдаланишга берилишини маълум қилди.

 Бундан ташқари, мажлисда вилоят молия бошқармаси раҳбари Абдрахман Тасибаев арисликларга мўлжалланган 100 минг тенгелик ижтимоий ёрдам пули берилаётганини таъкидлади. Вилоят йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси раҳбари Ролан Иб­рагимов Арис шаҳрида “Кўктем” ки­чик тумани ва Ақимбеков, Қўнаев каби марказий кўчаларнинг таъмирлаш ишла­ри сентябрь ойида тўлиқ тугатилишини айтди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-08-20, 20:28 81
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.